ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



АҚШ Халқаро ривожланиш агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги ваколатхонаси Иқтисодий ривожланиш офиси директори Скот Хедланд билан учрашув тўғрисида маълумот

 

 

Давлат экология қўмитасида АҚШ Халқаро ривожланиш агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги ваколатхонаси Иқтисодий ривожланиш офиси директори С.Хедланд билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шунингдек бу соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокара ўтказди.

С.Хедландга Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш, Орол денгизи минтақасида экологик вазиятни, маҳаллий аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилаш, биологик хилма-хилликни тиклаш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, учрашувда томонлар экологик туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати