ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори оширилди

 

 

Бугун 10 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-695-сонли Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди бунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўрисидаги кодекснинг 91 прим 1 ва 245 ҳамда 261 моддаларига ўзгартишлар киритилиб «Қурилиш ва маиший чиқиндилар жойлаштирилиши лозим бўлган шаҳобча ва полигонлардан бошқа жойларга чиқидиларни ташлаш-фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган хуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Манбаhttps://kosonsoy.site/?p=207

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати