ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Давлат экология қўмитасида онлайн-семинар

 

 

Давлат экология қўмитасида “Ўзбекистон Республикасини Атроф муҳитга таъсирни трансчегаравий нуқтаи назардан баҳолаш тўғрисидаги конвенция ва Стратегик экологик баҳолаш ҳақидаги протоколга мувофиқ экологик баҳолаш тизимларини ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси якунига бағишланган онлайн-семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Онлайн семинарда Давлат экология қўмитаси мутахаcсислари ва БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг халқаро экспертлари томонидан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш соҳасидаги қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилган сарҳисоб қилинди.

 

 

Халқаро экспертлар иштирок этган семинарда таъкидланганидек, бугунги кунда дунёда содир бўлаётган табиий ўзгаришлар нафақат атроф-муҳитни асраш, балки барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун тизимли чора-тадбирлар амалга оширишни талаб этмоқда. Шу маънода, атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий баҳолаш, хусусан, атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг замонавий тизимини жорий этиш долзарб саналади.

Айтиш лозим, Ўзбекистонда бу борада ҳам изчил ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Концепцияда умумий мақсадли кўрсаткичлар билан бир қаторда давлат экологик экспертизасини жаҳон стандартларига ўтиш ва энг яхши, илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадлари ҳам белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб Давлат экология қўмитаси томонидан Aтроф муҳитга таъсирни баҳолаш учун материаллар юбориш ва давлат экологик экспертизасининг хулосаларини чиқариш учун электрон платформа яратилди ва ишга туширилди. Ушбу платформа шаффофлик, қулайлик ва соддаликни таъминлаб материалларни юбориш, тўлаш, кўриб чиқиш, қўшимча маълумотларни сўраш ва тақдим этиш, сифат кўрсаткичларининг бажарилишини назорат қилиш тартибларини тубдан соддалаштирди.

Қарор қабул қилишда жамоатчилик фикри инобатга олиниши учун атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режалаштирилган тадбирлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш механизмларини яратиш ва бундай лойиҳаларни жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш устувор вазифадир.

Шунингдек, стратегик ҳужжатларни халқаро талабларга мос ҳолда экологик баҳолашнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш долзарб масаладир. Шундан келиб чиқиб, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси мутахассислари Давлат экология қўмитаси мутахассислари билан биргаликда «Экологик экспертиза тўғрисида» (янги таҳрирда) ва «Стратегик экологик баҳолаш тўғрисида» ги қонун лойиҳаларини, шунингдек, ЭСПО конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш тўғрисидаги протокол талабларига мувофиқлиги бўйича миллий қонунчилик шарҳларини тайёрладилар. Ушбу қонун лойиҳаларидан Экологик кодекс лойиҳасини ёзишда фойдаланиш тўғрисида таклиф юборилди.

Айни пайтда Европа Иттифоқи мамлакатларининг атроф-муҳитни баҳолашни тартибга солиш ва стратегик экологик баҳолаш соҳасида тўпланган бой тажрибасини янада чуқурроқ ўрганиш зарур. Шундан келиб чиқиб семинарда Ўзбекистонда стратегик экологик баҳолашнинг замонавий тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича келгусида амалга оширладиган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати