ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Давлат Экология қўмитаси раиси Қорақалпоғистон республикасига ташриф буюрди

 

 

Давлат экология қўмита раиси А.Мақсудов Қорақалпоғистон республикасига сафарини Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида давом эттирди. Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг умумий ер майдони 68 717,8 гектарни ташкил этиб, бу ерлар Беруний ва Амударё туманларида жойлашган. Шундан 11 568,3 гектар қўриқхона зонасидан иборат бўлиб, у қатъий режимда муҳофаза қилинадиган ҳудуд ҳисобланади. Ушбу ҳудуд табиат объектлари ва комплексларини тўлиқ сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.

Резерват Бадай тўқай” қўриқхона бўлими ҳудудида 1200 бошдан ортиқ Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси мавжуд. Давлат экология қўмита раиси сафари давомида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати