ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Давлат экология қўмитаси раҳбариятининг Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашуви

 

 

2020 йил 30 октябрь куни Давлат экология қўмитасида Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна билан видеоконференция орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Онлайн учрашув давомида Италияга олий даражадаги ташрифга тайёргарлик доирасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, биргаликдаги табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Агостино Пинна Ўзбекистон Республикаси ҳамда Италия ўртасида барча соҳаларда, айниқса атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича ишларга тайёр эканлигини маълум қилди. Негаки бу соҳа нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида йил сайин долзарб аҳамият касб этиб бораётганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Н. Обломурадов 2019 йил 24 январдаги Давлат экология қўмитаси ҳамда Италиянинг атроф муҳит, ер ва денгиз вазирлиги ўртасида иқлим ўзгариши, хатарларни баҳолаш, мослашиш ва юмшатиш соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандумини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар ишини икки томонлама қайта тиклаш ва фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Томонлар атроф муҳит ифлосланиши мониторингининг автоматлаштирилган тизими, иқлим ўзгаришига мослашиш, биохилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни барқарор бошқариш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни бошқариш, инновацион технологияларни жорий этиш; қайта тикланадиган энергия манбалари, энергиянинг экологик тоза турлари соҳаларида ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, Қўмита ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳамда Италия ОЎЮ, айниқса Венеция Университети билан ҳамкорликни ўрнатишга келишиб олдилар.

Шунингдек, Томонлар Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, айниқса Орол таназзули салбий оқибатларини камайтириш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда Оролбўйи минтақасида  самарали лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати