ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси  инспекторларига берилган ваколатларга бағишланган онлайн тарзда  ўқув-семинари ташкил этилди

 

 

2020 йил 16 октябрь куни  Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-639-640-сон) билан Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси  инспекторларига берилган ваколатларга бағишланган онлайн тарзда  ўқув-семинари ташкил этилди.Семинарда Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шахар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.Ўқув семинарни Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Обломурадов кириш сўзи билан очиб берди.Шундан сўнг семинарда Давлат экология қўмитаси ходимлари Ф.Қуватов,Н.Джамбурбаевлар ҳамда  Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ўрмон қонунчилиги талаблари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи У.Машариповлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-640-сон) билан давлат экология қўмитаси инспекторларига берилган ваколатлари ҳақида ўзларининг маърузалари билан қатнашишди.