ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Дарё ўзанларида экологик назорат тадбирлари кучайтирилади

 

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ташаббуси билан 25 июнь куни тадбиркорлик субъектлари томонидан дарё ўзанларини тозалаш, қум шағал конлари ва қайта ишлаш корхоналарида экологик назоратни кучайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда. Янги уй-жойлар, йирик лойиҳалар амалга оширилиб, замонавий инфратузилма объектлари барпо этилмоқда. Табиийки, бунда катта ҳажмда қурилиш материалларига, шу жумладан, қум ва шағал материалларига бўлган эҳтиёж янада ортди.

Йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат саноат хавсизлиги қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва бошқа идоралардан мутахассислар иштирок этиб, бугунги кунда дарё ўзан тозалаш ишлари, норуда фойдали қазилмалар қазиб олувчи ҳамда уни қайта ишловчи субъектларда экологик талабларга риоя этилиши масалалари, ўтказилган мониторинг натижалари муҳокама қилинди.

 

 

Шунингдек, тош майдалаш ва саралаш корхоналардаги экологик вазият, норуда материаллардан фойдаланиш аҳволи, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, оқова сувларни тиндириш борадаги ишлар талаб даражасидами, қонун ости хужжатлар қай ҳолатда, тадбиркорлар соҳада қандай муаммоларга дуч келмоқда? Шу каби айрим саволларга ўз тавсияларини беришди.

ПҚ-3286-сон қарор билан тузилган идоралараро ишчи гурухини қайта кўриб чиқиш, дарё ўзан тозалаш ишлари, қўм шағал конларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш, шу билан биргаликда дарё ўзанларига яқин жойларда техникаларнинг тартибсиз харакати ва чиқиндилар ташилишини олдини олиш мақсадида транспорт воситаларини тўхтатиб кўздан кечириш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ташаббуси билан Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Роҳат қўли яқинида ташкил этилган Экопостларни тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятлар бўйлаб ҳам жорий этиш, идоралараро гуруҳлар фаолиятини жонлантириш, ҳудудларда ишчи гуруҳлар фаолиятини қайта тиклаш каби масалалар келишиб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати