ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Кореялик мутахассислар билан учрашув

 

 

2020 йил 13 октябрь куни мамлакатимизга Корея Республикасининг Yooshin Engineering Corporation ва Sewon ENE компаниялари вакиллари хизмат сафари билан ташриф буюришди. Ташриф доирасида Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломурадов баён этилган компания вакиллари билан учрашди.

Учрашувда «Ўзбекистонда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича бош режани ишлаб чиқиш» лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар тадбир юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Кореялик мутахассисларнинг ташриф жорий йил 2 ноябрь кунига қадар давом этиб, чиқиндиларни бошқаришнинг жорий ҳолатини батафсил ўрганиш (полигонлар ҳолати, чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш ва ҳ.к.), Фарғона шаҳрида чиқиндиларни турига қараб ажратиб олишнинг синов дастури режасини тузиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек лойиҳа доирасида танланган 5 та ҳудудга – Фарғона, Жиззах, Бухоро, Термиз, Нукус шаҳарларига ташриф белгиланган.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати