
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмита раисининг биринчи ўринбосари Н.Обломуродовнинг 2020 йил 26 октябрдаги 305-сон буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ; 2020 йил 2-13 ноябр кунлари Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида Қўмита ҳузуридаги “Давлат экологик экспертиза маркази”ДУК ва ҳудудий экспертиза марказларида фаолият юритаётган ходимларнинг билими ва малакасини ошириш бўйича масофадан онлайн тарзда малака ошириш курслари ўтказилди. Ушбу малака ошириш курсларида тингловчиларга техника фанлар номзодлари,малакали мутахассислар ва қўмита ходимлари томонидан назарий ўқув машғулотлари ўтказилди.Малака ошириш курси якунида экспертиза марказларида фаолият юритаётган ходимларга малака оширганлиги тўғрисидаги маҳсус сертификатлар топширилди.