
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Ўзбекистон Респупликаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Респупликасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863- сон Фармони билан тасдиқланган Йул харитасининг 21 бандида (атроф муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи (юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатар) хўжалик юрутувчи суъектлар томонидан экологик хизматлар ташкил этилиши амалиётини жорий этиш ва бунда мажбурий равишда мутахассисларнинг малакасини мунтазам ошириши) кўрсатиб ўтилган.
Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази»да I ва II тоифага мансуб корхоналарнинг эколог ходимларига Атроф муҳит муҳофазаси, Атмосфера ҳавоси, Ер-сув, Чиқинди йўналишлари бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинди.
Шу муносабат билан 2020 йил 30 январь куни Марказда малака ошираётган I ва II тоифага мансуб корхоналарнинг эколог ходимларига «UzAuto Motors Powertrain» АЖда амалий машғулот ўтказилди.