
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг 2020 йил 19 августдаги 02-01/12-142-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида , 2020 йил 28 сентябр куни Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳодимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида онлайн тарзда ўқув семинари ташкил этилди. Қўмита тасаруффидаги ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритиб келаётган меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган малака ошириш ўқув курслари маъсул ходимлар томонидан ўтказилди.