
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Бугунги кунда мамлакатимизда мораторий давом этаётганлигига қарамасдан ноқонуний дарахт кесилиши ёки ҳудудлардаги ободонлаштириш хизматлари ходимлари томонидан дарахтларга нотўғри шакл берилиши ижтимоий тармоқларда аҳолининг хақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 30 сенятбрь куни Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш марказида ободонлаштириш хизматлари ходимлари учун онлайн семинар тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, шакл бериш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маърузалар ўқилди.