
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмита раисининг биринчи ўринбосари Н.Обломуродовнинг топшириғига биноан 5 ноябр куни Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида вилоят бошқармалари билан биргаликда Рамсар конвенциясига кирган “Тўдакўл” ва “Қуйимозор” сув омборларида хизмат вазифасини олиб бораётган ходимлар малакасини ошириш бўйича масофадан онлайн тарзда ўқув семинар ташкил этилди.Ўқув семинар Сув-ботқоқлик ҳудудлари тўғрисидаги Рамсар конвенцияси ва унинг талабларини бажарилиши мавзусида бўлиб ўтди.