ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Марказда тизимда жорий этилган янги интерактив лойиҳалар ҳамда хизматлар тақдимотига бағишланган видеоселектор (семинар) ўтказилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорига асосан Давлат экологик экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ янги нормалар ва қўшимчалар киритилганлигини инобатга олиб, 2020 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида Қўмита ҳузуридаги “Давлат экологик экспертиза маркази” ДУК ҳамда ҳудудий “Давлат экологик экспертиза марказ”лари ва лойиҳа ташкилотлари иштирокида тизимда жорий этилган янги интерактив лойиҳалар ҳамда хизматлар тақдимотига бағишланган видеоселектор (семинар) учрашуви ташкил этилди.

Видеоселектор (семинар) да  қўмитанинг веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, шу билан бирга, тизим ишга тушгандан сўнг ариза ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш материалларини ёзма равишда қабул қилишни тўхтатиш бўйича маълумотлар берилди.