ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Марказда «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида экологик назоратни амалга ошириш» бўйича онлайн тарзда ўқув-семинар ўтказилди

 

 

2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-сонли Қарори юзасидан Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида экологик назоратни амалга ошириш” бўйича онлайн тарзда ўқув-семинари ташкил этилди. Ушбу семинарда Давлат экология қўмитаси, Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди. Ўқув-семинарда Давлат экология қўмитаси Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаси назорат бўйича инспекция бўлим бошлиғи Х.Пиров, етакчи мутахассис М.Гулямовлар томонидан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари ҳамда маҳаллалар ҳамкорлигида ишларни ташкил этиш юзасидан тушунтиришлар берди. Ҳозирги кунда маҳаллаларда экологик назоратни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий-қўлланма ҳақида маълумотлар берилиб, иштирокчиларга қўлланма тарқатилди.