ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Марказда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий маслаҳат курси ўтказилди

2019 йил 19-20 декабрь кунлари Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш  марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг 12-бандига асосан ходимларни ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курси ўтказилди.

Мазкур маслаҳат курсида Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳуқуқшунослари ҳамда инспекция бошлиқлари иштирок этишди.

Маслаҳат курси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Акмал Жумамуродов Аллаярович   ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг ю.ф.д Кенжаев Рустам Хайдарович ва ю.ф.д Алимов Ғайбулла Алимович   томонларидан қизиқарли бахс-мунозаралар билан  ўтказилди.