
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш маркази томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепсиясида”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 14 декабрдан, Марказда I-II тоифага мансуб корхоналарнинг Атроф муҳитни муҳофазаси бўйича масъул ходимларига масофадан онлайн тарзда 72 соатлик (яъни икки ҳафталик) малака ошириш курслари ташкил этилди. Тингловчиларга “Атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмлари”,” Нефт-газ саноати экологияси” ва “Экология стандартлашиш ва сертификатлаштириш асослари, экология аудит” мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилди. Тингловчиларни масофадан онлайн тарзда (видеомаъруза) ўқитишда замонавий ўқув-амалий усуллардан фойдаланилмоқда.