ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Марказ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти «Тоза худуд» ДУК ҳайдовчиларининг малакаси оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузуридаги 2018 йил 9 август куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан республикада санитар ҳолатни яхшилаш, маиший чиқиндиларнинг тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши ва қайта ишланишини самарали ташкил этиш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан ўтказилган мажлис баёнида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган “Махсус автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларини эксплуатация қилиш” йўналиши бўйича маиший чиқиндилар ташувчи махсус автотранспорт воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш учун 36 соатли ўқув режа ва дастур Марказ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу ўқув режа ва дастур асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги «Тоза худуд» ДУК ҳамда Тошкент шаҳридаги «Махсустранс» ДУКларнинг ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 23 январдаги 34-сонли «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака оширишни таъминлаш тўғрисида» ги буйруғи тасдиқланган.

Шунингдек  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосарининг 2019 йил 14 июндаги 04-04/1-27-сонли топшириғида “Махсус автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларини эксплуатация қилиш” йўналиши бўйича «Тоза худуд» ҳамда «Махсустранс» ДУКларда фаолият олиб бораётган ҳайдовчиларини 36 соатлик малака ошириш курсларида ўз вақтида ва тўлиқ иштирок этишлари кўрсатиб ўтилган.

Юқоридаги буйруғ ва топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 февралидан «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази»нинг назарий ва амалий билимларга эга малакали мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти «Тоза худуд» ДУКнинг ҳайдовчилари учун асосий ишдан ажратмаган ҳолда малака ошириш курслари ташкил қилинди.