ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Марказ ходимлари томонидан Сирдарё вилояти «Тоза худуд» ДУК ҳайдовчиларининг малакаси оширилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев  ҳузурида 2020 йил 10 августда ўтказилган 63-сонли йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида, Қўмита ҳузуридаги “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” ходимлари ҳамда  “Тоза худуд” ДУК рахбарлари билан биргаликда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш сохасида фаолият кўрсатаётган  корхоналар мутахассисларини малакасини ошириш мақсадида, 2020 йил 23 октябрь куни Сирдарё вилояти  Гулистон шаҳрида  жойлашган “Ватанпарвар”ташкилотида “Махсус автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларини эксплуатация қилиш” йўналиши бўйича малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ушбу малака ошириш курсида махсус автотранспорт хайдовчиларига»Махсус автотранспорт воситаси хайдовчиларининг касбий маданияти ” мавзусида Б.Кенжаев ҳамда «Махсус автотранспорт воситаларини техник созлаш ва таъмирлаш» мавзусида М.Файзиевлар иштирокида назарий-амалий ўқув машғулотлари олиб борилди.  Сўнг ўқув режа ва дастурлар дарс жадваллари  асосида малакали профессор ўқитувчилар ва етук мутахассислар  томонидан тингловчиларга назарий ва амалий машғулотлар ёритиб берилди. 2020 йил 23 октябр куни Марказ ходимлари томонидан   махсус автотранспорт ҳайдовчиларини билим, кўникма, малакаларини якуний аттестациядан ўтказиб, тингловчиларга малака оширганлиги тўғрисидаги маҳсус  сертификатлар ҳамда ЯНГИ исузу машиналари топширилди.