ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Марказ ходимлари томонидан Тошкент вилояти «Тоза худуд» ДУК ҳайдовчиларининг малакаси оширилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 10 август куни ўтказилган 63-сонли йиғилиш баёни  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қўмита ҳузуридаги “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш сохасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” ходимлари ҳамда Тошкент вилояти бошқармаси, «Тоза ҳудуд» ДУК рахбарлари билан биргаликда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатаётган  корхоналар мутахассисларини коллежлар имкониятидан фойдаланган ҳолда малакасини ошириш мақсадида, 2020 йил 5-9 октябрга қадар Тошкент  вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган Нурафшон касб ҳунар мактабида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш сохасида фаолият кўрсатаётган  корхоналар мутахассисларига 36 соатли назарий-амалий ўқув машғулотлари олиб борилди.Жорий йилнинг 9 октябр куни  Тошкент вилояти Нурафшон шахрида жойлашган Нурафшон касб-ҳунар мактабида кенгайтирилган ўқув семинари бўлиб ўтди.Ўқув семинарда Давлат экология қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси, вилоят Молия, Солиқ, Ички ишлар, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, Қурилиш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармалари ҳамда вилоят Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳудудий Санитария эпидемиология осойишталик маркази, Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси, вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК шаҳар, туман раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари ҳодимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845 сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. Семинар сўнгида маҳсус автотранспорт ҳайдовчиларига малака оширганлиги тўғрисида маҳсус сертификатлар топширилди.