
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 10 августда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларида ўтказилган 63-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Қўмита ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан Фарғона вилоят Олтиариқ туманида жойлашган 2-сонли Касб-ҳунар мактабида “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда чиқиндилар боғлиқ ишларни амалга оширувчи корхоналарда фаолият юритиб келаётган махсус автотранспорт хайдовчилари учун ишдан ажралмаган ҳолда “Махсус автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларини эксплуатация қилиш” йўналиши бўйича 21-25 сентябр кунлари Марказ томонида 36 соатлик ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув курслари якунида махсус автотранспорт ҳайдовчилари якуний аттестациядан ўтказилиб малака оширганлиги тўғрисидаги махсус сертификатлар топширилди. Ўқув жараёнлари ҳамда сертификат топшириш маросимлари Фарғона вилояти ОАВ ларида ёритилди.