ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Синди Малвичини билан учрашув

 

 

2020 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразоков Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Синди Малвичини билан учрашди.

Осиё тараққиёт банки иштирокида Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар бошқариш лойиҳаси (лойиҳанинг умумий қиймати 92,25 млн АҚШ долл.) доирасида 182 та махсус техникаларни ва 3500 та чиқинди контейнелари тўлиқ харид қилинган. 2020 йилда замонавий чиқинди полигони қуриш, автокорхона ва чиқинди қайта юклаш станцияларини реконструкция қилиш ва махсус техникалар харид қилиш кўзда тутилган.

Банк мутасаддилари билан ушбу лойиҳаларни амалга оширишда вужудга келаётган муаммоли масалаларни тезликда хал этиш ҳамда келгусида атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида қўшимча янги лойиҳаларни амалга оишриш бўйича келишиб олинди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати