ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Рамсар Конвенцияси котибияти билан онлайн мулоқот

 

 

2020 йил 23 октябрь куни Давлат экология қўмитасида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг халқаро Рамсар Конвенциясининг рўйхатига киритилиши муносабати билан видеоконференция шаклида онлайн учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.ОбломуродовРамсар Конвенцияси секретариатининг Осиё ва Океания бўйича бош маслаҳатчиси Рэйко ИидзукаМарказий Осиё бўйича Рамсар минтақавий ташаббусларини мувофиқлаштирувчи қўмитаси раиси профессор Эльдар Рустамов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро конвенция борасида ишларига юқори баҳо беришди.

Йиғилишда Ўзбекистон Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат ўрмон хўжалиги кўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, ГЭФ Кичик грантлар дастури, Михаэл Зукков жамғармаси, Ўзбекистон зоологлар жамияти, Овчи ва балиқчилар бирлашмаси ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда Рамсар Конвенцияси талабларидан келиб чиққан ҳолда сувли-ботқоқли ҳудудларни бошқариш режасини ишлаб чиқиш ва уни изчил амалга ошириш, сув ҳавзаларидан хўжалик фаолиятида фойдаланишда табиатни муҳофаза қилиш нормаларига қатъий риоя этиш, экологик туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоконференция давомида Давлат экология қўмитасига Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг халқаро Рамсар Конвенциясининг рўйхатига киритилганлиги тўғрисида расмий сертификат тақдим этилди.

Мамлакатимиз сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги халқаро конвенцияга 2001 йилда аъзо бўлган эди. Даставвал Денгизкўл ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизими Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати