ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш йўлида

 

 

2020 йил 9 июнь куни санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасида Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов раҳбарлигида йигилиш ўтказилди.

Мажлисда маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш бўйича вилоятлардаги «Тоза ҳудуд» ва Тошкент шаҳридаги «Махсустранс» давлат унитар корхоналари томонидан санитар тозалаш хизматлари кўрсатилаётган ҳудудларда фаолият кўрсатаётган юридик шахсларнинг атиги 18 фоизи билан шартномалар тузилганлиги такидлаб ўтилди.

Тадбирда хизматлар сифатини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус техника ҳаракатининг он-лайн назоратини кучайтириш, кўрсатилган хизматлар учун юридик шахслардан шартнома асосида ундириладиган тўловлар интизомини таъминлаш, хизматлар билан қамраб олинган ҳудудларда фаолият кўрсатаётган юридик шахсларни хатловдан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати