
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Тошкент давлат юридик университетининг 2019 йил 5 декабрдаги 09/4355-41-сонли хатига асосан, 2019 йил 12 декабрь куни Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида сайёр дарс машғулоти ўтказилди.
Сайёр дарс машғулоти “Экология ҳуқуқи” модули ўқув дастурига мувофиқ “Антропоген ўзгарган ҳудудларда ва чиқиндилардан фойдаланиш жараёнида атроф муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш” мавзусида Тошкент давлат юридик университетининг ДҲФ йўналиши талабаларига бўлиб ўтди.
Сайёр дарс машғулоти Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг тажрибали ўқитувчилари томонидан ўтказилди.