ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети талабалари билан учрашув

 

 

2020 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Қўчқоров Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети раҳбарияти ҳамда талабалари билан учрашди.

Учрашув мобайнида факультет кафедралари, лабораториялар ҳамда факультет негизидаги музейлар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Факультет раҳбарияти ҳамда талабалар билан бўлиб ўтган мулоқат давомида таълим самарадорлигини ошириш мақсадида Биология факультети негизида Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини акс эттирувчи музей ташкил этиш; ўқув- амалиёт машғулотларини хафтада бир кун Қўмитанинг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий марказда олиб бориш; ёзги ўқув амалиётларни ташкил этиш; ҳамкорликда ўқув дастурларини кўриб чиқиш; 2020 йил март ойида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига экспедиция ташкил этиш вазифалари белгиланди.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати