
Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Жорий йилнинг 31 январида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Б.Кучкаров ташаббуси билан Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида малакасини ошираётган ходимларга Қўмитанинг мажлислар залида очиқ дарс ташкил этилди.
Кескин бахс мунозаралар билан ўтган ушбу очиқ дарс Қўмитанинг тажрибали мутахассислари ҳамда атрофга таъсири бўйича I ва II тоифага мансуб хўжалик юритувчи субъектларнинг эколог ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.