ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асоси

 

 

«Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни ғайриқонуний равишда кесиш, уларни йўқ қилиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки кўчириб ўтказиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Ушбу ҳужжат билан Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилмоқда. Унда жавобгарлик чоралари аввалгисига нисбатан икки бараварга оширилиши назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мазкур соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси ҳам мусодара қилиниши белгиланяпти. Умуман айтганда, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларнинг ғайриқонуний кесилиши, йўқ қилиниши, шикастлантирилиши ёки бошқа жойга кўчирилишининг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш орқали бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг камайишига шароит яратади», – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси

Манба: http://parliament.gov.uz/uz/events/other/31978/

 

Давлат экология қўмитаси

Матбуот хизмати