ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Қорақалпоғистон ёшлари билан учрашув

 

 

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрь ойида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувида 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, деб таъкидлаган, ёшлар билан ишлаш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш борасида таклиф ва вазифалар белгилаб берган эди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги таклиф ва фикрларини ўрганиш, ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида жорий йил 10-11 январь кунлари Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаев Қорақалпоғистон ёшлари билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимизда, хусусан Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш, инсон ҳаётига ҳалокатли таъсирларни юмшатиш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилгани ҳамда унинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида маъруза қилди.

Ўз навбатида, ёшлар бугун атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ўзларининг кичик ташаббуслари, лойиҳалари ҳамда келгусидаги таклифлари билан ўртоқлашдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати