ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Қор қоплонини муҳофаза қилиш бўйича лойиҳанинг 2020 йил якунлари

 

 

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Давлат экология қўмитасиБМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал Экологик Жамғармаси «Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилма-хилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш» қўшма лойиҳаси Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, лойиҳа миллий координатори Н.Обломурадов ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Дойна Мунтяну очиб бердилар.

Учрашувда 2020 йил учун лойиҳа фаолияти натижалари тақдим этилди, шунингдек, лойиҳанинг стратегик ривожланиши, янги ташаббусларни илгари суриш ва 2021 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди. Учрашув сўнггида 2021 йилга мўлжалланган йиллик лойиҳа режаси ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тўртинчи йиғилишининг қарори тасдиқланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати