ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан учрашув

 

 

Бугун Давлат экология қўмитасида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Ўз навбатида Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Н.Обламурадов матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этган бир гуруҳ журналистларни касб байрамлари билан табриклади.

Учрашув давомида журналистлар соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ишлаб чиқариш корхоналари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга медиатурлар ташкил этиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан дарё ўзанларини тозалаш, қум шағал конлари ва қайта ишлаш корхоналарида ўтказиладиган рейдларда иштирок этиш таклифларини баён этдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати