ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



5 июнь – Бутун жаҳон атроф-муҳит куни

 

 

5 июн 2020 йил бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.Тадбирни давлат экология қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Н.Обламуродов ўзининг самимий табриги билан очиб берди. Шундан сўнг БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили М.Димовска ўз тилакларини билдириб, ушбу тадбирнинг жуда катта аҳамиятга эга эканлигини билдириб ўтди. Шундан сўнг марказ биносида тўлиқ жиҳозланган ўқув хоналарини фойдаланиш учун топшириш маросимида иштирок этишди. Тадбир давомида Республика тизимидаги барча ходимларни хабардор этиш ва тадбирда иштирок этишларини таъминлаш мақсадида онлайн орқали иштирок этиш учун барча вилоятлар масовафий боғланди. Мазкур семинарда ўзларининг мавзуга доир маърузалари билан “UzWaterAwere онлайн таълим платформаси – экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича хабардорликни оширишдаги замонавий воситаларнинг кенг имкониятидир. Буни амалга оширишда ННТ жалб қилиш” Марказий Осиё Экологик марказининг Ўзбекистонлаги филиали директори Ш.Умарова, “Тоғли ҳудудларда глобал аҳамиятга эга биохилмахилликни сақлаш” БМТТДнинг лойиҳа менеджери А.Ахатов, “Инсон ҳаётида биохилмахиликнинг аҳамияти ва муҳофаза этиш” Давлат экология қўмитаси Г.Махмудова, “Экотизим хизматларини иқтисодий баҳолашда халқаро ёндашувлар ва миллий тажриба” БМТТД консултанти У.Солиева, “Чиқиндиларни бошқаришда амалга оширилаётган ишлар ва уларни қайта ишлаш кластреларини ташкил этишдаги истиқболли лойиҳалар” Давлат экология қўмитаси Ж.Ишчанов, Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолияти С.Буриев, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда “Экологик маркировканинг” Т.Айтмурадовлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, мавзуга доир фикр ва мулохазалар алмашилди, вилоят бошқарма ходимлари томонидан ўзлари қизиқтирган саволларга тўлиқ ва қониқарли жавоблар олишди.