ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



BMTning Taraqqiyot dasturining O‘zbekistondagi doimiy vakili bilan onlayn muloqot

 

 

17 апрель 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков ва БМТнинг Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовски ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, мақсадли дастурлар ва лойиҳалар сонини кўпайтириш, аҳолининг экологик билим ва маданиятини шакллантириш, соҳада илғор халқаро тажрибаларни қўллаш, донор ҳамжамиятининг ресурсларини жалб қилиш борасида ишларни жадаллаштириш тўғрисада тўхталиб ўтилди.

Ўз навбатида БМТнинг Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовски мазмунли сухбат учун ўз миннатдорчилигини билдириб, учрашув икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга ижобий ҳиссасини қўшишига ишонч билдирди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати