ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Elion Group компанияси билан ҳамкорлик

 

 

Давлат экология қўмитасида раис ўринбосари Ўктам Утаевнинг Марказий Осиё бўйича Elion Group компанияси директори Ву Юфе билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Давлат экология қўмитаси ҳамда Elion Group ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлаш, Оролбўйи минтақасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида компания филиалини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Оролбўйи минтақасида чўлланишга қарши курашиш бўйича лаборатория ҳамда демонстрация боғини ташкил этиш, аҳолига ижтимоий кўмак ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳа таклифлари баён этилди.

Учрашув давомида Elion Group  компанияси бошқа йўналишларда ҳам табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларини, хусусан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, флора ва фаунани муҳофаза қилишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Маълумот учун: Elion Group компанияси 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, Хитой Халқ Республикасида экологик хавфсизликни таъминлаш, кўкаламзорлаштириш ва чўлларни ўзлаштириш соҳасида илғор компаниялардан бири ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида Хитойдаги 600 000 гектардан ортиқ чўл ҳудудларини ўзлаштиришга эришган бўлиб, компания маблағлар айланмаси 63 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати