ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

 

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН ХОДИМЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

 

Тузувчилар:

Я.Т. Султонов

 

 

 

  Х.Хусанов

 

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф- муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Санитар тозалаш Бош бошқармаси бошлиғи

 Л.С.Рахимова

 

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” кафедраси мудири, техника фанлари доктори

 Тақризчилар: 

 

 Ф.Р.Мирзаев – Юнусобод машинасозлик касб-ҳунар коллежи “Автомобиллар тузилиши” кафедрасининг мудири, доцент

Ж.Холмўминов Тошкент давлат юридик университети “Экология ва аграр ҳуқуқи” кафедрасининг профессори

Х.Л.Пулатов – Тошкент кимё-технология институти “Саноат экологияси” кафедрасининг мудири, доцент

М.К.Агзамов – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази “Ўқув жараёнларини ахборот-ресурс ва норматив- методик  таъминлаш” бўлими бошлиғи.

 

Ўқув дастури __________________________ қарори билан тасдиққа тавсия қилинган (201__ йил ____________даги – сонли баённома)

                                                           

КИРИШ

 

Мазкур ўкув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил     10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2724-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги “Атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
321-сонли, 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари томонидан 2018 йил 14 июлда тасдиқлаган 14/1-476-сонли “Таълим муассасаларида экологик тарбия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган билимларни тарғиб қилиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режаси”  асосида ишлаб чиқилди.

Малака ошириш курсининг ўқув дастури қуйидаги модуллар мазмунини ўз ичига қамраб олади:

Умумий тайёргарлик

1.1. Ўзбекистон Республикасининг экологик сиёсати ва унинг истиқболлари.

1.2. Махсус автотранспорт воситаларида маиший чиқиндилар ташишни тартибга солишнинг қонунчилик ҳужжатлари.

 

Умумкасбий тайёргарлик

2.1. Махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчиларининг касбий маданияти.

2.2. Махсус автотранспорт воситасида юк ташиш тартиби.

2.3. Маиший чиқиндилар ташишнинг экологик ва санитар-гигиеник талаблари.

 

III. Мутахассислик бўйича тайёргарлик

3.1. Махсус автотранспорт воситалари мослама ва механизмларининг ишлаш принциплари.

3.2. Махсус автотранспорт воситаларини техник созлаш ва таъмирлаш.

3.3. Махсус автотранспорт ва техника воситалари эгаларининг фуқаролик  жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш.

 

I Якуний назорат.

Курснинг мақсади ва вазифалари

Маиший чиқиндиларни ташиш бўйича махсус автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг касбий билим ва  кўникмаларини ҳамда махсус автомобиль воситаларининг мослама ва механизмларини ишлатиш маҳоратларини мунтазам равишда такомиллаштириш малака ошириш курсининг мақсади ҳисобланади.

 

 

 

Курснинг вазифаларига қуйидагилар киради:

– махсус автотранспорт воситаларида маиший чиқиндилар ташишни тартибга солишнинг қонунчилик ҳужжатлари асосида иш жараёнини самарали ташкил этиш;

– замонавий талабларга мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш;

– маиший чиқиндилар ташишнинг экологик ва санитар-гигиеник талабларини амалиётда қўллаш.

 

Курс якунида тингловчиларнинг билим ва кўникмаларига
қўйиладиган талаблар:

Тингловчилар қуйидаги янги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади:

Тингловчи:

– экология соҳасини ривожлантиришдаги давлат дастурларининг моҳиятини;

– зарарли чиқиндиларни ташишда “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун талабларининг бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини;

– чиқиндиларни ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларининг ишлаш жараёнларини;
– маиший чиқиндиларни ортиш, ташиш ва тўкиш ишларни олиб бориш жараёнида махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг вазифаларини;

– юк кўтариш ва тушириш механизмларининг конструкциясига кўра турларини;

– махсус автотранспорт воситаларини  кимёвий, енгил ёнувчан, токсик ва заҳарли чиқиндилар ташилгандан кейинги зарарсизлантириш усулларини;

– чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан атроф-муҳитга кўрсатилаётган салбий таъсирни камайтириш йўлларини;

– юк ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни билиши керак.

 

 

Тингловчи:

махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчиларининг касбий касалликларидан  ҳимояланиш;

– иш жараёнида операторларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасида ўрнатилган талабларга амал қилиш;

– йўриқнома асосида махсус мослама ва механизмлардан самарали фойдаланиш;

– махсус автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш;

– махсус автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларини тўғри эксплуатация қилиш, техник кўрикдан ўтказиш, носозлигини аниқлаш;

– хавфсиз, қулай асбоб-ускуна ва ёрдамчи жиҳозлардан махсус автотранспорт воситаларини таъмирлашда фойдаланиш;

– мажбурий суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш қоидалари ва тартибидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.

 

Курс ҳажми

Малака ошириш курси 36 соатни ташкил этади.

Ўқув курсини тугаллаган тингловчиларга малака оширганлиги ҳақидаги сертификат берилади.

 

“Махсус автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларини эксплуатация қилиш” йўналиши бўйича маиший чиқиндилар
ташувчи махсус автотранспорт воситалари ҳайдовчилари
малакасини ошириш курсининг ўқув модуллари мазмуни

 

I.Умумий тайёргарлик

1.1. Ўзбекистон Республикасининг экологик сиёсати ва унинг истиқболлари.

        Ўзбекистон Республикасининг мустақил иқтисодий тараққиёт йўли. Фуқароларнинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий ислоҳотлар. Мустақиллик даврида экология соҳасидаги давлат сиёсати. Экология соҳасини ривожлантиришдаги давлат дастурларининг моҳияти ва уларнинг ижросини ташкил қилиш масалалари. Давлат томонидан олиб борилаётган соҳа сиёсатига оид адабиётларда экология масалаларининг ёритилиши.

Ўзбекистоннинг экологик сиёсатига оид устивор  йўналишлари.

 

1.2. Махсус автотранспорт воситаларида маиший чиқиндилар ташишни тартибга солишнинг қонунчилик ҳужжатлари.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги “Чиқиндилар      тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сонли Фармони.                               Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш. Муносиб яшаш шароитларини яратиш, республикада санитария ва экология вазиятини яхшилаш. Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Зарарли чиқиндиларни ташишда “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун талабларининг бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чоралари. Маиший чиқиндиларни ташиш ва тўкиш жараёнлари натижалари. Автотранспорт ҳайдовчилари ва операторлари касбий касалликларининг келиб чиқиши ҳамда уларни ҳимоя қилиш усуллари. Қонунбузар жавобгар шахсларни   маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортиш.

 

II.Умумкасбий тайёргарлик

2.1. Махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчиларининг касбий маданияти.

Махсус автотранспорт ҳайдовчисининг касбий маданиятини шакллантириш. Маиший чиқиндиларни ортиш, ташиш ва тўкиш ишларини олиб бориш жараёнида автотранспорт ҳайдовчисининг вазифалари. Чиқинди эгалари билан ҳайдовчининг муомала маданияти. Мавжуд келишмовчиликларни бартараф қилиш йўллари. Ҳайдовчи фаолиятининг психологик хусусиятлари.

 

2.2. Махсус автотранспорт воситасида юк ташиш тартиби.

Автотранспорт воситаларида юк ташиш тартиби. Юк кўтариш ва тушириш машиналарининг конструкциясига кўра турлари. Махсус автотранспортлар юк кўтариш мосламаларининг ишлаш принциплари. Иш жараёнида операторларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасида ўрнатилган талабларга амал қилиш. Махсус кийим-бош ва жиҳозлардан ўрнатилган тартибда тўғри фойдаланишни таъминлаш.

 

2.3. Маиший чиқиндилар ташишнинг экологик ва санитар-гигиеник талаблари.

Йўриқнома асосида махсус мослама ва механизмлардан тўғри фойдаланиш. Маиший чиқиндилардан бўшаган автомобилларни санитария талаблари асосида тозалаш. Автотранспорт воситаларини  кимёвий, енгил ёнувчан, токсик ва заҳарли чиқиндилар ташилгандан кейинги зарарсизлантириш усуллари. Махсус автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш  ҳамда уларнинг назорати. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини таъминлаш  мақсадида инструктаж ўтказиш.

 

III. Мутахассислик бўйича тайёргарлик

 

3.1. Махсус автотранспорт воситалари мослама ва механизмларининг ишлаш принциплари.

Махсус техникалар мослама ва  механизмларининг ишлаш жараёнлари ва принциплари. Махсус мослама ва механизмларни тўғри эксплуатация қилиш, техник кўрикдан ўтказиш ҳамда хизмат кўрсатишда ҳайдовчининг масъулияти. Хавфсиз, қулай асбоб-ускуна ва ёрдамчи жиҳозлардан (пресс, домкрат, динометрик ва оддий калитлар, узайтиргичлар) таъмирлашда фойдаланиш.

Махсус техникалардаги товуш ва ёруғлик чиқарувчи электр асбоб-ускуналарининг ишлаш принциплари, уларнинг хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти.

 

3.2. Махсус автотранспорт воситаларини техник созлаш ва таъмирлаш.

Махсус автотранспорт воситасидан тўғри фойдаланиш ҳамда уни эҳтиёт қилиш шартлари.

Махсус автотранспорт мослама ва механизмларининг носозлигини аниқлаш ҳамда уларни таъмирлаш йўллари. Махсус техника ҳамда автотранспорт воситаларининг мослама ва механизмларини ишлатиш шартлари. Кундалик назорат ўтказиш тартиблари ва уларнинг аҳамияти.

3.3. Махсус автотранспорт ва техника воситалари эгаларининг фуқаролик  жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш.

 “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 141-сонли қарорининг мазмун-моҳияти. Суғурта турлари. Юк ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

Мажбурий суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби. Суғурта пули ва суғурта мукофотини тўлаш шарти.

 

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар.

Амалий машғулотлар замонавий таълим услубларида, кўргазмали қуроллар  билан жиҳозланган ўқув хоналарида профессор-ўқитувчилар ва тажрибага эга бўлган амалиётчи мутахассислар иштирокида амалга оширилади.

Шунингдек, мустақил ҳолда ўқув ва илмий адабиётлардан, электрон ресурслардан, тарқатма ва кўргазмали қуроллардан фойдаланиш тавсия этилади.

 

        Кўчма машғулотларни ташкил этиш тартиби.

Кўчма машғулотлар замонавий таълим услублари, инновацион технологиялар ва илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда “Тоза ҳудуд” ва “Махсустранс” давлат унитар корхоналарига тегишли махсус автотранспорт саройларида ташкил этилади.

 

Дастурнинг ахборот-методик таъминоти.

Модулларни ўқитиш жараёнида ишлаб чиқилган турли материаллар, тегишли соҳа бўйича илмий журналлар, макетлар, кўргазмали қуроллар, илғор хорижий тажрибалар, Интернет ресурслари ҳамда бошқа электрон ва қоғоз шаклидаги манбалардан фойдаланилади.

 

 

 

 

 

Адабиётлар

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари:

  1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан бирга қурамиз.-Т.: “Ўзбекистон”, 2017.- 488 б.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларига мурожаатномаси. “Тошкент оқшоми”, 29 декабрь 2018 йил. №250.

 

II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

  1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни.
  2. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонуни.
  3. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
    22 сентябрдаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321-сонли қарори.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисида”ги                   ПҚ-2916-сонли қарори.
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3589 сонли қарори.
  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарори.
  8. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
    Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг 2011 йил
    19 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълим концепцияси тўғрисида”ги 305-сонли қўшма қарори.

 

                                       III. Махсус адабиётлар:

  1. Musayev M.N. Sanoat chiqindilarini tozalash texnologiyasi. Darslik.– T.: Faylasuflar jamiyati, 2005.
  2. Мухторалиев С.Ғ. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектрлари учун услубий қўлланма. –T.: “Чинор ЭНК”, 2015.
  3. Nigmatov А. Ekologiya huquqi. – T.: “Noshir”, 2012.
  4. Turobjonov S.M., Niyazova M.M., Tursunov T.T., Pulatov X.L. Sanoat chiqindilarini rekuperatsiya qilish texnologiyasi // Darslik – T.: O’zbekiston faylasuflari jamiyati, 2011.
  5. Turobjonov S.M., Mutalov Sh.A., Tursunov T.T., Pulatov X.L., Zaynitdinova B.Z., Usmanxodjayeva I.T. Tozalash inshootlari va qurilmalari // Darslik – T.: Lesson Press, 2016.
  6. Эргашев Т.А., Эргашев А. Экологическая безопасность – среда жизни человека. Учебное пособие. –T.:Chinor ENK, 2007.
  7. Холмўминов Ж.Т., Шодиметов Ю.Ш. Экологик ҳуқуқ. Дарслик. –T.: “Чинор ЭНК”, 2015.

 

Электрон таълим ресурслари:

  1. http://www.lex.uz
  2. http://uznature.uz
  3. http://ecology.com
  4. http://ekotalim.uz
  5. http://ecomarkaz.uz
  6. http://www.eco.uz
  7. http://www.econews.uz