ЦEНТР ПЕРЕПОДГОТОВКИ И ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ РАБОТНИКОВ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В СФЕРЕ ЭКОЛОГИИ И ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH DAVLAT QO’MITASI HUZURIDAGI ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH SOHASIDA FAOLIYAT KO’RSATAYOTGAN ХODIMLARNI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH MARKAZI

Ilg'or ta'lim texnologiyalari

Jahon standartlari



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада ўтказилган таҳлил натижалари атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат функцияларини амалга оширишда комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун табиатни муҳофаза қилиш органининг ваколатлари етарли эмаслигидан далолат беради.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида:

  1. Қуйидагилар:

а) 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилсин:

атроф муҳит объектларини (атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри, биохилма-хиллик, қўриқланадиган табиий ҳудудлар) антропоген таъсир ҳамда бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан сақлаш ва сифатини таъминлаш;

экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллардан, маҳсулотлардан, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор даражада фойдаланиш;

қўриқланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш;

заҳарли кимёвий ва радиоактив моддалардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш;

аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятининг шаффофлик даражасини ошириш ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш;

б) 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч йил муддатга алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган «йўл хариталари» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси):

2021 йил 1 декабргача бўлган муддатда «Йўл харитаси»ни амалга ошириш якунларини пухта ўрганиш асосида кейинги даврга мўлжалланган «Йўл харитаси» лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин;

«йўл хариталари» амалга оширилиши бўйича таъсирчан мониторинг юритсин.

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига — Концепция ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш доирасида масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига — Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

  1. Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий (кейинги ўринларда — мораторий) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

а) мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилади;

б) мораторий амал қилиш даврида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилади, ушбу бандда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

в) мораторий:

табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга;

ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга;

плантацияларда ўстирилаётган ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга жорий этилмайди.

Вазирлик ва идоралар, шунингдек, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш босқичида, шунингдек, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ ва сув таъминоти, канализация, темир йўл ҳамда автомобиль йўллари ва бошқалар) барпо этишда, шу жумладан дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш амалиётини қўллаш орқали уларнинг сақлаб қолинишини қатъий таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси дарахтлар ва буталарни ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича, шу жумладан дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, уларга зарар етказиш ёки йўқ қилиш учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни икки ҳафта муддатда тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат экология қўмитаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳунармандларни ёғоч, шу жумладан дарахтларнинг қимматбаҳо навларидан олинган ёғоч билан таъминлаш бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Давлат экология қўмитаси 2020 йил 1 ноябргача бўлган муддатда дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда, мораторийнинг амал қилишини узайтириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф киритсин.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Давлат экология қўмитаси билан биргаликда ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комиссиялари томонидан яшил дов-дарахтларни санитар қирқиш ва кесишда, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва чиқиндиларини утилизация қилиш, шу жумладан ёғочлардан тижорат мақсадида фойдаланишда экология талабларига риоя этилиши юзасидан назорат амалга оширилишини таъминласин.
  2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Экологик партияси билан биргаликда ёшларда атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантириш, табиатни сақлаш, ҳаво, сув ва тупроқ ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зиён етказилишига йўл қўймасликка қаратилган экологик акцияларни ташкил этиш;

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш республика марказининг атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш юзасидан йилига камида бир марта ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

  1. 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бошлиқлари ҳар йили ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳисобот тақдим этади;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг бошлиқлари ҳар йили туманда (шаҳарда) атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида тегишли равишда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

  1. 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторлари қуйидаги ҳолатлар аниқланганда тезкор назорат тадбирларини назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан олдиндан келишмасдан, ўтказилган текширув ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида ваколатли органни мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда амалга оширади:

ёнувчи моддалар ва қурилиш материалларини бир жойга тўплаш ёки очиқ оловда ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя этмаслик;

далалар ва аҳоли пунктларида махсус техник воситаларни қўлламасдан битумни эритиш, анғизни, тўкилган баргларни ва дарахт шохлари ёки бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш;

оқава сувларни жой рельефига ёки очиқ ҳавзаларга, шунингдек, коммунал канализация тизимига нормадан ортиқча ёки рухсатсиз оқизиш;

табиий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатномасиз сув олиш;

дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ёки йўқ қилиш, ёввойи ҳайвонларни (шу жумадан балиқни) овлаш ёки қўлга киритиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;

дарёлар, сойлар, кичик дарё ва кўлларнинг ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик.

  1. Қуйидагилар:

2020 йил 1 январдан бошлаб «Евро-4»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш;

2022 йил 1 январдан бошлаб «Евро-3»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса «Евро-4»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини «вақтинча олиб кириш» ва «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимига жойлаштириш;

2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган «М» ва «N» тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида «вақтинча олиб кириш» ва «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимига жойлаштириш ман этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «М» ва «N» тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартибини икки ой муддатда тасдиқласин.

  1. Давлат экология қўмитасининг ёввойи ҳайвонларни овлашга ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар бериш бўйича ўз ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
  2. Давлат экология қўмитаси:

а) уч ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

давлат экологик экспертизаси ўтказилгунга қадар, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб (юқори ва ўртача хавф-хатар) фаолиятнинг мўлжалланаётган турлари бўйича атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларининг мажбурий жамоат муҳокамалари ва эшитишларини ўтказиш тартибини;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб (юқори ва ўртача хавф-хатар) фаолият турлари билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларни тозалаш иншоотлари билан таъминланганлиги, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни мажбурий ўрнатиш чора-тадбирлари амалга оширилганлиги юзасидан хатловдан ўтказиш тўғрисидаги таклифларни;

б) ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда «Евро-4»дан паст бўлмаган талабларни бажариш бўйича ғилдиракли транспорт воситаларини экспорт қилувчи давлатларнинг қонун ҳужжатларини идентификациялаш ёки мурожаатчилар томонидан тақдим этилган, мазкур ғилдиракли транспорт воситаларининг заҳарли моддалар чиқариш даражаси бўйича «Евро-4»дан паст бўлмаган экологик тоифа талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган, газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган «М» ва «N» тоифалардаги янги ғилдиракли транспорт воситалари учун экологик сертификатлар бериш ташкил этилишини таъминласин;

«Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» ДУК негизида ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш бўйича замонавий лаборатория комплексини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

в) аҳолининг экологик маданиятини ошириш, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда кенг кўламли тарғибот фаолиятини ташкил этиш ишларини кучайтирсин;

г) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «Чиқиндилар тўғрисида» янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

бешта хавф-хатар тоифаси тизими ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимё-физик параметрлар асосида чиқиндиларни таснифлаш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, шунингдек, кончилик ва қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни иқтисодий рағбатлантириш;

саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, таркибида симоб мавжуд лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин:

Давлат экология қўмитаси давлат инспекторларининг текшириш ўтказишига тўсқинлик қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечиришга қўймаслик ёхуд улар томонидан хизмат мажбуриятларини бажаришга бошқача тарзда тўсқинлик қилганлик, шунингдек, жисмоний ёки юридик шахсларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлиги учун жавобгарликни кучайтириш;

экологик экспертиза органларини қайта ташкил этиш ва оптималлаштириш, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб (маҳаллий таъсир) фаолият турлари бўйича атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини соддалаштирилган шаклда тақдим этиш, ҳужжатларни топшириш ва қабул қилишнинг электрон тизимини жорий этиш, атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармондан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш мақсадида Давлат экология қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича таҳлил лабораториялари ва инспекцияларни биттадан махсус автотранспорт билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 184 та автотранспорт воситаларини сақлаш учун қўшимча лимит ажратсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, Концепция ва «Йўл харитаси» амалга оширилишини ёритишга оид мақолалар ва мавзуга оид телекўрсатувларни ташкил этсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  4. Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

  1. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2019 йил 30 октябрь,

ПФ-5863-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонига
1-ИЛОВА

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш

Концепцияси

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Атроф муҳитнинг жорий ҳолати таҳлили, глобал ва минтақавий экологик муаммолар, янги экологик хавф-хатарлар Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий жараённинг ажралмас қисми ҳисобланган 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини (кейинги ўринларда — Концепция) ишлаб чиқиш заруратини вужудга келтирди.

Концепция кўрсатиб ўтилган даврда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилайди, уларнинг амалга оширилиши эса келажак авлодларнинг манфаатлари йўлида давлатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш имконини беради.

I боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари

Қуйидагилар Концепциянинг мақсадлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ҳаёти ва саломатлик даражасини яхшилашнинг зарур шарти сифатида атроф муҳитнинг қулай ҳолатини таъминлаш;

атроф муҳитга ва аҳолининг саломатлигига салбий таъсирни пасайтирувчи инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига барқарор иқтисодий ривожланиш;

атроф муҳит объектларидан оқилона фойдаланишни ва биологик ресурслар қайта тикланишини таъминлаш.

Қуйидагилар Концепциянинг вазифалари ҳисобланади:

атроф муҳит объектларини (ер, сув, атмосфера ҳавоси, ер қаъри, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) сақлаш ва қўриқланишини таъминлаш;

қўриқланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш;

иқтисодиётни экологиялаштириш, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини жорий қилиш, экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллар, маҳсулотлардан, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор даражада фойдаланиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини, шунингдек, атроф муҳитнинг экологик мониторинги тизимини такомиллаштириш;

атроф муҳитни муҳофаза қилишни илмий жиҳатдан таъминлаш;

экологик хавфсизликни эътиборга олган ҳолда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, заҳарли кимёвий ва радиоактив моддалардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлаш;

аҳолининг экологик маданиятини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятининг ошкоралик даражасини ошириш ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш;

атроф муҳитга минимал оғирлик туширадиган барқарор ривожланишни таъминловчи жамиятни шакллантириш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

II боб. Концепциянинг ёндашувлари

Концепцияни амалга оширишда қуйидаги ёндашувлардан фойдаланилади:

норматив-ҳуқукий базани тизимлаштириш ва такомиллаштириш — халқаро нормаларни имплементация қилиш, экологик қонунчиликни кодлаштириш, экологик суғурталаш, аудит ва стратегик экологик баҳолаш тизимини жорий этиш, экологик сертификатлаштиришни мувофиқлик сертификати тизимига интеграция қилиш, атроф муҳит ифлосланишини ҳисоблаб чиқишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

иқтисодиётни экологиялаштириш — табиий ресурслардан уларнинг бузилишини истисно этадиган тарзда оқилона фойдаланиш, мажбурий экологик экспертиза ўтказиш, экотизимларнинг ўз потенциал сиғимини қайта тиклаш имкониятларини баҳолаш;

табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш — ташланмаларни ташлаш учун тўлов миқдорларини уларнинг ҳажмига ҳамда атроф муҳит ва аҳоли соғлиги учун хавфлилигига боғлиқлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилишни бюджетдан молиялаштиришнинг мақбул даражаси;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида назоратни кучайтириш — атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органларининг ҳуқуқ ҳамда ваколатларини аниқ чегаралаш, экологик йўналишдаги барча органларни ягона давлат органи доирасида оптимал даражада марказлаштириш ва қарорлар қабул қилиш учун унга зарур, асослантирилган ваколатлар бериш, назорат органларини моддий-техник жиҳозлашнинг мақбул даражаси;

комплекс экологик мониторингни олиб бориш — атроф табиий муҳитнинг ягона давлат экологик мониторинги тизимини такомиллаштириш, ахборот ресурслари фондини шакллантириш;

инновацион технологик жараёнлар ва методикаларни ишлаб чиқиш — экологик тоза технологиялар, ишлаб чиқаришлар, хом ашё, материалларнинг турлари, маҳсулотлар ва ускуналарнинг илмий ишланмаларига, экотизимларнинг заифлигини ва табиий муҳит ифлосланиш даражасининг аҳоли саломатлигига ва атроф муҳит объектларига таъсирини тадқиқ этишга инвестициялар киритиш;

экологик маданият ва таълимни шакллантириш — фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ҳолда, аҳолининг узлуксиз экологик таълими комплекс тизимини ташкил этиш, атроф муҳит масалалари бўйича қарорлар қабул қилишда аҳолининг иштирок этиши;

халқаро ҳамкорликни кучайтириш — атроф муҳитнинг хавфсиз даражасини сақлаб қолиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ишида халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларида иштирок этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишга ва табиатдан оқилона фойдаланишга қўшимча ташқи инвестицияларни жалб этиш.

III боб. Атроф муҳит объектларининг ҳозирги ҳолати

Республиканинг ер фонди қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, аҳоли пунктлари ерлари, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация учун мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари, шунингдек, захира ерларидан иборат.

1990 йилдан буён, 692,6 минг гектар ер турли сабабларга кўра фойдаланишдан чиқарилди. Айрим ингредиентлар бўйича фон кўрсаткичларига нисбатан тупроқнинг ифлосланиши Сирдарё, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

Ўзбекистоннинг сув ресурслари қайта тикланадиган ер усти ва ер ости сувлари, шунингдек, антропоген фойдаланишдан қайтадиган сувлар (дренаж ва оқова сувлар)дан иборат. Ўртача кўп йиллик жами оқар сув ҳажми 114,4 км3ни ташкил этадиган Амударё ва Сирдарё трансчегаравий дарёлар Ўзбекистонда ер усти сув оқимини шакллантирадиган асосий манбалар ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳудудида 17 777 та табиий оқар сув манбалари (Амударё ҳавзасида — 9 930 та, Сирдарё ҳавзасида — 4 926 та) ва 500 дан ортиқ кўл бўлиб, Айдар-Арнасой кўллар тизими уларнинг энг каттаси ҳисобланади, шунингдек, прогноз қилинган ҳажми суткасига 75,5 млн м3ни ташкил этадиган чучук сув ва бироз шўрланган ер ости сувлари конларида 26 мингдан зиёд қудуқлар мавжуд.

Статистик ахборотга кўра, 2018 йилда республика бўйича атмосфера ҳавосига чиқарилган жами ифлослантирувчи моддалар миқдори 2,492 млн тоннани ташкил этди, шунинг қарийб 63 фоизи кўчма манбалар ҳиссасига тўғри келади.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги бўйича «Ўзгидромет» тармоғи орқали олинадиган сўнгги йиллардаги маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистон шаҳарларининг аксариятида атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори белгиланган нормативлардан паст даражададир.

Ўзбекистонда 1 800 дан кўпроқ конлар ва қарийб 1000 та фойдали қазилмаларнинг истиқболли жойлари, минерал хом ашёнинг 118 тури мавжуд бўлиб, шуларнинг 65 таси ўзлаштирилмоқда.

Республикада 400 дан кўпроқ руда конлари, шахталар, карьерлар, нефть конлари ва бошқа корхоналар, 450 га яқин сув олиш иншоотлари, бальнеологик шифохоналар, шифобахш ва шифобахш-ошхона сувларини идишларга қуйиш цехлари ва заводлари ишлаб турибди.

Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ёввойи ҳайвонлар яшайдиган ва ўсимликлар ўсадиган хилма-хил жойлардан иборатдир.

Ҳайвонот дунёси салкам 15,7 минг турдан иборатдир (184 тури Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган). Ўсимлик дунёси 11 минг турни ташкил этади (ўсимликларнинг 324 тури ва қўзиқориннинг 3 тури Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган).

Статистика маълумотларига кўра 2017 йилда республикада 114,7 млн тонна ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари, шу жумладан қайта ишлаш мумкин бўлмаган заҳарли чиқиндилар — 41,6 млн тонна (36,2 %) ва қайта ишлаш мумкин бўлган заҳарли чиқиндилар — 42,8 млн тонна (37,3 %) ҳосил бўлган.

Мамлакатда чиқиндилар кўмиладиган ва утилизация қилинадиган 296 та жой, шу жумладан қаттиқ маиший чиқиндилар учун (221), саноат чиқиндилари (16), қурилиш чиқиндилари (4), шлам жамланадиган (21), чиқинди омборлари (15), махсус полигонлар (19), шунингдек, хавфли чиқиндилар утилизация қилинадиган 23 та жой мавжуд.

IV боб. Атроф муҳитнинг сифатли ҳолати билан боғлиқ мавжуд муаммолар

Мамлакатни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳақиқий хавф солаётган атроф муҳитнинг асосий муаммолари глобал, минтақавий ва миллий характерга эгадир.

  1. Глобал муаммолар

Ўзбекистон Республикаси озон қатламининг емирилиши, иқлим ўзгариши, ерларнинг чўлланиши ва деградациясининг олдини олиш каби бугунги экологик таҳдидларни юмшатиш ва сусайтириш бўйича бутунжаҳон ҳаракатининг бир қисми ҳисобланади.

1.1. Озон қатламининг емирилиши

Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 18 майда Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенциясига ва Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколига қўшилди.

2030 йилда гидрохлорфторуглеродлар ишлатишни батамом тўхтатиш Ўзбекистон учун Монреал протоколининг халқаро мажбуриятларини бажаришга риоя этишнинг стратегик йўналиши ҳисобланади.

1.2. Иқлим ўзгариши

Ўзбекистон 1993 йилдан буён БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг (Нью-Йорк, 1992 йил май) аъзоси ҳисобланади, ушбу Конвенцияга Киото протоколи 1998 йилда имзоланган ва 1999 йилда ратификация қилинган, Париж битими эса 2017 йилда имзоланган ва 2018 йилда ратификация қилинган.

Иқлим глобал исишининг тўхтовсиз давом этаётганлиги инсон саломатлиги ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун катта хавф туғдирмоқда. Ўзбекистон иқлим ўзгаришига нисбатан ҳимояга муҳтож мамлакатлар тоифасига киради.

Ресурсларни тежайдиган қўшимча чора-тадбирларнинг кўрилмаган тақдирда мамлакат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида беқарорликка олиб келувчи ва озиқ-овқат ҳамда экологик хавфсизликка таҳдид солувчи сув ресурслари тақчиллигига, қурғоқчиликлар ҳамда хатарли ҳодисалар кўпайишига дуч келиши мумкин.

1.3. Ерларнинг чўлланиши ва деградацияси

Ҳудудининг 80 фоизи чўл ва ярим чўллардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси учун чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари барқарор ривожланишни таъминлашда устувор ўрин эгаллайди.

Ҳозирги вақтда қарийб 10 млн гектар яйловлар тубдан яхшиланишга муҳтож. Молларни бир яйловда қайта-қайта ўтлатиш, дарахтларни ёқилғи ва бошқа мақсадлар учун кесиш чўл зонасида дарахт-бута ўсимлигининг анча камайиб кетишига олиб келди.

Республикада кўчадиган қумлар қарийб 1 млн гектар майдонни эгаллайди ва ушбу ерларнинг икки юз минг гектари сўнгги вақтда суғориладиган майдонлар атрофида пайдо бўлган. Бу эса чўллашиш жараёнининг жадаллашувида намоён бўлувчи жиддий таҳдидни вужудга келтирмоқда. Ерлар деградацияси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб қилинган суғориладиган ҳудудларда ҳам рўй бермоқда.

Алмашлаб экишнинг йўқлиги, ерларнинг оптимал шудгорланмаслиги, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш талабларига риоя этилмаслиги, ўғитлардан назоратсиз фойдаланиш, шунингдек, агроэкология стандартларини жорий этиш даражасининг пастлиги тупроқ-экология шароитлари бузилишига ва деградацияга учраган ер майдонлари кўпайишига олиб келмоқда.

  1. Минтақавий ва миллий муаммолар

Минтақа мамлакатлари иқтисодиётларининг ресурсларни кўп ҳажмда истеъмол қилиш ва хом ашёга йўналтирилганлиги, самарасиз бошқарув тизими ва табиатдан жадал фойдаланиш Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудида бир қанча умумий экологик муаммолар шаклланишига сабаб бўлди.

Минтақа табиий ресурсларидан, шу жумладан сув-ер, ёқилғи-энергетика, биологик захираларидан кейинги ривожланиш истиқболини инобатга олмасдан фойдаланиш алоҳида эътиборга сазовордир.

2.1. Сув ресурсларининг камайиши ва ифлосланиши

Марказий Осиёдаги бешта республика ўртасида сув тақсимлаш схемаларига мувофиқ Амударё ва Сирдарё ҳавзалари бўйича Ўзбекистоннинг лимити 100 фоизли лимитда йилига 63,02 км3ни ташкил этади.

Сув олиш лимитидан фойдаланиш таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ўрта ҳисобда 85 фоиз, 2008, 2011, 2018 йиллардаги каби сув камчил йилларда эса 70 — 75 фоизга яқин сув олади.

Қишлоқ хўжалигида ўртача йиллик сув сарфи юқорилигича қолмоқда.

Оролбўйидаги вазият Марказий Осиё минтақасининг энг кескин экологик муаммоларидан бири ҳисобланади.

Айни вақтда Ўзбекистонда мавсумий қурғоқчилик кучайиши тенденцияси кузатилмоқда. Бу эса Орол денгизининг қуриш жараёни минтақадаги иқлим шароитига салбий таъсир кўрсатаётганидан далолат беради. Орол фалокати ёз фаслида қурғоқчилик ва жазирама иссиқни кучайтириб ҳамда совуқ ва қаҳратон қиш фаслини узайтириб, иқлимнинг континенталлигини чуқурлаштирди.

Бугунги кунда Орол сув ҳавзасининг қолдиқ сув баланси Амударё ва Сирдарё сувларининг оқиб келиши чекланганлиги, айрим йилларда эса йўқлиги оқибатида номутаносиб ҳолатга келиб қолган бўлиб, натижада денгиз сатҳи пасайиши, унинг юза қисми майдони қисқариши ва унда эриган элементлар концентрацияси ошиб бориши давом этмоқда.

Оролнинг қуриб қолган тубидан кучли шамоллар заҳарли моддалар билан тўйинган тузлар ва чанг-тўзонни ҳавога кўтариши аҳоли соғлигига жиддий хавф солмоқда, сурункали қон касалликларини, нафас олиш йўллари, буйрак, ошқозон-ичак тракти, юрак-томир тизими, шунингдек, ўт пуфакда тош пайдо бўлиши, онкология ва бошқа касалликларни келтириб чиқармоқда.

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, республиканинг сув оқими асосан II ва III тоифаларга мансуб тоза ва ўртача ифлосланган сувлар тоифасига киради.

Ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ташланиши ортиб бораётганлиги очиқ сув оқимларининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда ва бунинг оқибатида сув флора ва фаунасига ўнглаб бўлмас зарар етказилмоқда, шунингдек, аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатмоқда.

2.2. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши

Мамлакатда металлургия, энергетика корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, нефть-газ ва кончилик саноати корхоналари ҳамда автотранспорт атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардир.

Атмосфера ҳавосининг жорий ифлосланиш даражаси, шунингдек, келажакда чиқиндилар чиқариш ҳажмларининг янада кўпайиши электр ва иссиқлик энергияси манбаларини диверсификациялаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этади.

Автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига чиқараётган ифлослантирувчи моддалари ҳажми ошиб боришига транспорт воситаларининг экологик даражаси, фойдаланилаётган ёқилғи ва йўл ҳаракатини ташкил этиш сифатига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

2.3. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш ва қайта тиклаш

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги экотизимлар ҳолатига бевосита боғлиқдир. Ўзининг географик ва иқлим хусусиятларига кўра, айниқса, арид ва тоғ экотизимларининг нозиклиги ва сув ресурсларининг чекланганлиги сабабли Ўзбекистон салбий экологик, шу жумладан трансчегаравий омилларнинг таъсирига дучор бўлмоқда.

Суғорма деҳқончиликни экстенсив ривожлантириш йўли, шўр босиш, ботқоқланиш, тупроқ эрозияси, сувларнинг ифлосланиши, дарёлар оқимини тез-тез ўзгартириш, молларни бир яйловда қайта-қайта ўтлатиш, дарахтзорлар ва тўқай ўсимликларини кесиш ҳамда бошқа омиллар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг бир қанча турлари ўсадиган ва яшайдиган жойлар йўқолишига ҳамда уларнинг сони ва ареаллари камайишига олиб келди.

Айни вақтда ҳайвонот дунёсининг 91 тури Халқаро Қизил китобга, ўсимлик дунёсининг 324 тури ва ҳайвонот дунёсининг 184 тури Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган.

Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияда Конвенция томонларига қуруқликдаги қўриқланадиган табиат ҳудудлари улушини мамлакат жами ҳудудининг 17 фоизигача етказиш тавсия этилган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бу кўрсаткич қарийб 5 фоизни ташкил этади.

2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ўрмон фонди 11 572,6 минг гектарни ёки мамлакат ҳудудининг 25,7 фоизини, шу жумладан ўрмон билан қопланган 3 201,6 минг гектарни ташкил этади.

Ўрмонлар асосан экологик (тупроқни муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ва бошқа табиат ресурсларини сақлаш ва муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреацион) вазифалар ва ижтимоий-иқтисодий функцияларни бажаради.

Аҳоли кўпроқ зич яшайдиган ва йирик саноат объектлари яқинидаги ҳудудларда ўсадиган дарахт ва буталарга энг кўп антропоген оғирлик тушмоқда.

2.4. Чиқиндиларни бошқариш

Антропоген фаолият республикада миллиардлаб тонна саноат чиқиндилари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланиб қолишига олиб келди, улар кўпинча талабга жавоб бермайдиган полигонларда, отваллар ва шлам сақланадиган омборларда жойлаштирилган.

Кончилик, нефть-газ қазиб чиқариш, кўмир ва кимё саноати корхоналарида саноат чиқиндилари айниқса тез тўпланмоқда.

Саноат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такроран фойдаланиш технологияларининг мавжуд эмаслиги бундай чиқиндилар тўпланишига имконият яратмоқда.

Бундан ташқари, тақиқланган ва яроқсиз ҳолга келган кимёвий моддаларнинг (пестицидлар ва гербицидлар) қолдиқ захираларининг мавжудлиги ҳам жиддий муаммо ҳисобланади.

Республикадаги мавжуд қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари санитария ва экология нормаларига жавоб бермайди. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг катта қисми бетартиб ва рухсатсиз жойларда тўпланмоқда ёки махсус воситаларни қўлламасдан ёқиб юборилмоқда.

  1. Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг институционал муаммолари

3.1. Иқтисодиётни экологиялаштириш

Республикада барқарор ривожлантириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш, шунингдек, иқтисодиёт секторларини ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқишда экологияга оид ҳолатлар етарли даражада инобатга олинмаяпти.

Экологик стандартларнинг йўқлиги ёки эскирган стандартлардан фойдаланиш дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқишда мавжуд экологик муаммоларни объектив баҳолаш имконини бермайди.

3.2. Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни иқтисодий тартибга солиш республикада самарали экология сиёсатини олиб боришнинг ғоят муҳим шарти ҳисобланади.

Айни вақтда атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар республикада қўлланилаётган асосий иқтисодий восита ҳисобланади. Бироқ, атроф муҳитни ифлослантирганлик учун амалдаги компенсация тўловлари тизими рағбатлантирувчи функцияга эга эмас, чунки уларнинг миқдори хўжалик юритувчи субъектларни ифлослантирувчи моддаларни оқизиб юбориш/чиқариб ташлаш ҳажмларини пасайтиришга ва экологик тоза технологияларни жорий этишга рағбатлантирмайди.

3.3. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назорати

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назорат табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланади.

Шу билан бирга, республикада, шу жумладан, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда назорат тадбирлари ўтказилишини чеклаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.

Бироқ, улар томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига дахл қилмаслигини ҳисобга олганда, давлат органининг назорат функцияларини бундай чеклаб қўйиш атроф муҳитни муҳофаза қилиш сифатига салбий таъсир қилиши мумкин.

3.4. Атроф муҳитни муҳофаза қилишни илмий жиҳатдан таъминлаш

Инсон саломатлиги учун қулай шароитлар яратиш, экологик мувозанатни сақлаш, табиатдан талон-тарож қилмасдан оқилона фойдаланиш инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида замонавий экологик нейтрал технологиялар қўллашни талаб этади.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар давлат буюртмаси бўйича илмий муассасалар томонидан бюджет дастурлари ва грантлари, шу жумладан халқаро грантлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.

Бироқ, ҳозирги вақтда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий фаолият деярли олиб борилмаяпти.

3.5. Экологик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда жамоатчиликнинг иштироки

Фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг кенг иштирокисиз атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этиб бўлмайди. Бунда аҳолининг экологик билим даражаси алоҳида аҳамиятга эгадир.

Ҳозирда экологик жиҳатдан потенциал хавфли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича жамоатчилик эшитишларини ўтказиш, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибига фуқаролик жамияти институтларини киритиш амалиёти мавжуд эмас.

Бундан ташқари, аҳолига экологик таълим бериш тизими мавжуд эмас.

V боб. Экологик муаммоларни ҳал этиш йўллари

Атроф табиий муҳит ҳолатининг сифатини яхшилаш мақсадида 2030 йилга қадар қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

глобал экологик муаммоларни ҳал этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва республиканинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариши соҳасида:

Озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Монреал протоколи талабларини бажариш юзасидан янги таҳрирдаги Миллий дастурни ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш;

Париж битимини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар миллий режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

манфаатдор давлатлар билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикасининг Монреал протоколига Кигайли тузатишига, Орхус конвенцияси, Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция ва унинг асосий протоколларига, Саноат аварияларининг трансчегаравий таъсири тўғрисидаги конвенция, Симоб тўғрисидаги Минамат конвенцияси, Халқаро савдода айрим хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан олдиндан асосланган келишув тартиб-таомили тўғрисидаги Роттердам конвенцияси, Атроф муҳитга таъсирни трансчегаравий нуқтаи назардан баҳолаш тўғрисидаги конвенция ва Стратегик экологик баҳолаш ҳақидаги протокол, Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича конвенцияга Сув ва саломатлик муаммолари бўйича протокол ҳамда бошқа халқаро битимларга қўшилиши мақсадга мувофиқлигини ўрганиш;

халқаро молия ташкилотлари, донор мамлакатлар билан узоқ муддатли самарали стратегик ҳамкорликни таъминлаш, инвестиция лойиҳалари ва халқаро техник ёрдам лойиҳаларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

чегарадош давлатлар билан қуйидаги соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминлаш:

кимёвий, биологик, радиологик материаллар таъсири хавфини камайтириш;

трансчегаравий экологик муаммолар реестрини ва уларни мониторинг қилиш тизимларини шакллантириш, трансчегаравий объектларнинг атроф муҳитга таъсирини биргаликда баҳолаш, барвақт огоҳлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

трансчегаравий қўриқланадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш;

атроф муҳит сифатининг ягона нормативлари, стандартларини биргаликда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассисларни минтақа мамлакатлари учун ягона методика бўйича тайёрлаш;

трансчегаравий дарёлар ҳавзаларини бошқариш ва Марказий Осиё трансчегаравий юза сув оқимлари мониторингининг ягона комплекс тизимини яратиш;

ерларнинг чўлланиш ва деградация даражасини камайтириш, ер майдонларининг сифати ва унумдорлигини қайта тиклаш соҳасида:

ер ресурсларини комплекс режалаштириш ва бошқаришни жорий этиш салоҳиятини яратиш;

ўрмон ресурслари, яйловлар ва чорвачиликни, шунингдек, сув ва ер ресурсларини барқарор бошқаришни таъминлаш;

Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган тубида дов-дарахтлар экилган майдонларни кўпайтириш;

далаларни иҳоталовчи ва қирғоқларни мустаҳкамловчи дарахтзор полосаларни яратиш, тоғ ёнбағирларида супа олиш, ўрмон ва мевали дарахтларни экиш орқали ўрмон-мелиорация тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

агротехник экинларни парвариш қилишда алмашлаб экиш кенг жорий этилишини таъминлаш;

бузилган ерларни қайта тиклаш ва рекультивация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида коллектор-дренаж тармоғини реконструкция қилиш ва тиклашни таъминлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш учун янги сув омборларини қуриш;

минерал ўғитларни босқичма-босқич органик ўғитлар билан алмаштиришни таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашишнинг биологик усулларини кенг жорий этиш;

органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

илғор халқаро амалиётга ва ЖСТ талабларига мос келадиган агроэкологик стандартларни кенг татбиқ қилиш;

сув ресурсларини қуриб битиш ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ва коммунал соҳада сув ресурслари йўқотишларни камайтириш;

қишлоқ хўжалигида сув истеъмоли салмоғини камайтириш;

саноат корхоналарининг тозалаш иншоотлари билан жиҳозланишини рағбатлантириш, шунингдек, саноатда сув таъминотининг айланма цикли кенг жорий этилишини таъминлаш;

аҳолини марказлаштирилган канализация тизими билан қамраб олиш кўламини ошириш;

атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида:

ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариш камайтирилишини таъминлаш;

электр энергия ишлаб чиқарадиган қувватларнинг умумий таркибида қайта тикланадиган муқобил манбалар улушини кўпайтириш;

биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги чора-тадбирларни, паст углеродли технологиялардан (иссиқлик насослари, қайта тикланадиган энергия манбалари) ва хусусий хўжаликларда янада тоза ёқилғи турларидан фойдаланишни рағбатлантириш;

темир йўл тармоғини янада ривожлантириш ҳамда йўловчи ва юкларни автотранспортда ташишдан темир йўллар орқали ташишга ўтишда кўмаклашиш;

транспортни газ баллон ёқилғисига, электр қувватига ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, тегишли йўл инфратузилмасини ташкил этиш;

ғилдиракли транспорт воситаларининг ҳамда мотор ёқилғисининг «Евро-6» экологик тоифадаги стандартларини қабул қилиш;

электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни чиқаришнинг солиштирма нормаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таъминлаш;

ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг, шу жумладан иқтисодиёт секторлари бўйича кадастрларини яратиш;

экологик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ печ ёқилғиси учун давлат стандартларини қайта кўриб чиқиш;

иссиқлик бериш имкониятини ошириш ва кул чиқаришини камайтириш мақсадида республикада қазиб олинаётган тошкўмирнинг бойитилишини таъминлаш;

транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойларни камайтириш, магистралларнинг юклама даражасини пасайтириш, транспорт оқими таркибини, ҳаракат тезлиги режимини, тартибга солиш циклини оптималлаштириш, йўловчи транспорти ҳаракати учун алоҳида полосалар ташкил этиш, алоҳида велосипед йўлакларини барпо этиш ҳисобига йўл ҳаракатининг оқилона ташкил қилинишини таъминлаш;

янгидан фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш қувватларининг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 99,5 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмалар қўлланилишини таъминлаш;

амалдаги ишлаб чиқариш қувватларининг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмалар қўлланилишини таъминлаш;

биологик ресурсларни сақлаш ва кўпайтириш, шунингдек, ўрмон фонди сифати ва ҳажмларини ошириш соҳасида:

барча типдаги экотизимларни бир хилда қамраб олиш ва барча қўриқланадиган табиий ҳудудлар тармоғининг экологик боғланишини таъминлаш орқали I — V тоифалардаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонларини кўпайтириш;

ноёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар турларини генетик банкларда сақлаш технологиясини жорий қилиш;

биологик хавфсизликни кучайтиришга қаратилган ягона чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, хусусан, табиий турларга ва қишлоқ хўжалиги экинларига зиён етказиши мумкин бўлган бегона ёт турларни олиб кириш ва тарқатишни назорат қилиш;

ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, қўриқланадиган табиат ҳудудларининг давлат кадастрлари маълумотлари ягона ахборот базаси яратилишини ҳамда уларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш мақсадида замонавий ахборот технологиялари асосида мониторинг қилинишини таъминлаш;

шифобахш, озуқабоп ва техник ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсувчи турлари табиий заҳираларини хатловдан ўтказиш;

питомникларда етиштирилган биологик хилма-хиллик объектларидан фойдаланиш ва уларни табиий муҳитдан олиш ҳажмларини камайтиришни рағбатлантирувчи солиқ ва бож йиғимлари тизимини яратиш;

йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ҳайвонот дунёси объектларини кўпайтириш бўйича мавжуд питомникларни кенгайтириш ва янгиларини ташкил этиш;

Қизил китобга киритилган, питомникларда етиштирилган чиройли тувалоқларни табиатга қўйиб юборишни кўпайтириш;

Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида жайронлар сонини кўпайтириш, янги ташкил этиладиган қўриқланадиган табиий ҳудудларда жайронларнинг янги популяцияларини ташкил қилиш;

биологик хилма-хиллик ва экотизим хизматларининг иқтисодий қийматини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш;

республиканинг вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари атрофида «яшил белбоғлар» яратиш;

ўрмон билан қопланган ўрмон фонди ҳудудини кўпайтириш;

республика ўрмонлари атласини яратиш мақсадида ўрмон фондини хатловдан ўтказиш;

асосан биологик ва экологик хавфсиз усуллардан фойдаланган ҳолда, ўрмон зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ўрмон фондининг сифат таркибини яхшилаш ва унинг ўрмон зараркунандалари ва касалликларига чидамлилигини ошириш мақсадида илмий ва селекция ишларини такомиллаштириш;

механизациялаштириш даражасини ошириш ҳамда ўрмон экинларини яратишнинг янги технологияларини жорий этиш ҳисобига, шу жумладан ген-модификациялаштирилган организмлардан фойдаланган ҳолда, дарахтзорларнинг сифатини ва турлари хилма-хиллигини ошириш;

саноат чиқиндиларининг ҳосил бўлиш ҳажмларини камайтириш ҳамда мавжуд ҳажмларини қисқартириш, шу жумладан хавфли чиқиндиларнинг аҳоли саломатлигига ва атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш соҳасида:

чиқиндиларни саноат тармоқлари ва/ёки кимёвий-физик параметрлар асосида таснифлаш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологиялар жорий этилишини, шу жумладан имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали иқтисодий жиҳатдан рағбатлантиришни таъминлаш;

кончилик ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар тўғрисидаги Стокгольм конвенцияси талабларини бажариш бўйича Ҳаракатлар миллий режасини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришда ишлатилувчи яроқсиз ҳолга келиб қолган кимёвий воситаларни босқичма-босқич йўқ қилиш ёки экологик жиҳатдан хавфсиз йўқотишни таъминлаш;

саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақланишини ташкил этишни таъминлаш;

ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарлар (симобли лампа ва приборлар, батарейкалар, аккумулятор ва бошқалар)ни йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш;

заҳарли кимёвий моддалар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш учун мўлжалланган махсус полигонларни консервациялаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан «Чоркесар» ва «Янгиобод» объектларини тўлиқ рекультивация қилиш ва экологик қайта тиклаш;

иқтисодиётни экологиялаштириш соҳасида:

ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, «яшил инфратузилма»ни яратиш;

миллий иқтисодиётни сувдан тежаб фойдаланиш, қайта тикланадиган энергия технологияларини ривожлантириш ва кенг қўллашни рағбатлантиришга йўналтириб ўзгартириш, шунингдек, юқори энергия самарадор стандартлар асосида иншоотлар барпо этиш;

экологик жиҳатларнинг давлат секторал сиёсатига, шу жумладан режалар, дастурлар ва бошқа стратегик ҳужжатларни стратегик экологик баҳолаш механизмини жорий этиш, шунингдек, алоҳида лойиҳаларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш орқали интеграциялашувини таъминлаш;

экотизимларнинг қайта тикланиш имкониятлари ва потенциал сиғимини баҳолаш параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни режалаштиришда ушбу параметрларни ҳисобга олиш тартиб-таомилини жорий этиш;

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини экологик суғурталаш ва экологик аудитдан ўтказиш тизимини татбиқ этиш;

атроф муҳитнинг сифатини белгиловчи устувор йўналишлар бўйича халқаро стандартларга (БМТ Европа иқтисодий комиссияси, ЕИ ва бошқалар) ўтишни таъминлаш;

давлат харидларини амалга оширишда экологик стандартларни қўллашни кенгайтириш;

табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини қўллаш соҳасида:

«ифлослантирувчи тўлайди» тамойилини тўлиқ амалга ошириш, ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик ва оқизганлик учун тўлов миқдорларининг улар ҳажмига ҳамда атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги учун хатарлилигига боғлиқлигини таъминлаш;

Европа стандартлари асосида назорат қилинадиган ифлослантирувчи моддалар сонини оптималлаштирган ҳолда, уларни чиқариш ва оқизишни самарали назорат қилиш механизмини жорий этиш;

экологик нейтрал технологиялар, маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш ҳамда уларни олиб киришни рағбатлантирувчи солиқ ва божлар тизимини яратиш;

хўжалик фаолиятидан атроф муҳитга етказиладиган зарарни ҳисоблашнинг самарали методикаларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этишни таъминлаш;

қайта тикланадиган энергия манбаларидан, шу жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинган электр энергиясини тармоққа етказиб беришнинг махсус харид тарифи («яшил тариф»)ни жорий этиш орқали фойдаланишни рағбатлантирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

давлат экологик назорати функцияларини амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Экологик кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органларининг функция ҳамда вазифаларини аниқ чегаралаш, шунингдек, уларнинг ҳаракатлари мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

такрорланишларни бартараф этган ҳолда, экология соҳасидаги барча назорат функциялари ягона давлат органи доирасида оптимал равишда марказлаштирилишини таъминлаш;

атроф муҳитни муҳофаза қилишни, шу жумладан назорат қилувчи тузилмаларни атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини замонавий мобил таҳлилий назорат воситалари билан жиҳозлаш бўйича бюджетдан мутаносиб равишда молиялаштирилишини таъминлаш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассисликлар, ўқув режалари ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини янгилашни таъминлаш, кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

атроф муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифаларга мансуб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экологик хизматлар ташкил этишни амалиётга татбиқ этиш ва маълум бир давр оралиғида мажбурий тартибда уларнинг малакасини ошириб бориш;

давлат экологик экспертизаси ва экологик сертификатлаштиришни амалга ошириш соҳасида:

давлат экологик экспертизаси ўтказилишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик хавфлилик тоифасини аниқлаш тизимини халқаро стандартлар асосида танқидий қайта кўриб чиқиш;

«энг яхши мақбул технологиялардан фойдаланиш» принципига ўтиш;

экспертиза объектларининг таъсирини моделлаштиришнинг замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш натижаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;

экологик нормативларни индивидуал белгилаш усулидан тармоқ усулига ўтишни таъминлаш;

ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва оқизиш квоталари, шунингдек, экология-хўжалик туманларининг чиқиндиларини жойлаштиришнинг аниқ мезонларини белгилаш;

экспертизадан кейинги назоратнинг самарали механизмини яратиш;

экологик менежмент тизимини яратишнинг халқаро стандартларини жорий этиш, МДҲ, ЕИ давлатлари ҳамда бошқа мамлакатлар билан экологик сертификатлаштириш бўйича ишларни ўзаро тан олиш механизмини татбиқ этиш;

экологик сертификатлар ва синов протоколлари хорижда эътироф этилиши учун экологик сертификатлаштириш органи ва синов лабораториясининг халқаро даражада аккредитация қилинишини таъминлаш;

амалдаги стандартларнинг халқаро ИСО (Халқаро стандартлаштириш ташкилоти) ва ХЭК (Халқаро электротехника комиссияси) стандартлари билан уйғунлашувини таъминлаш;

экологик сертификатлаштириш, шу жумладан ғилдиракли транспорт воситаларини сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш;

автомобилларнинг экологик тоифаларини белгилаш лабораториясини ташкил этиш ва унинг аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш;

атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими соҳасида:

алоқадор вазирликлар ва идоралар лабораторияларининг моддий-техника ва методик таъминотини тубдан яхшилаш;

республика ичкарисида атмосфера ҳавоси ифлосланишини автоматик тарзда ўлчайдиган постлар тизимини яратиш;

атроф муҳитга таъсири бўйича I тоифага мансуб хўжалик юритувчи субъектларни атмосфера ҳавосига асосий (ташкиллаштирилган) турғун манбалардан ташланмаларни ва сув объектларини ифлослантириш манбаларидан ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик тизимлар билан жиҳозлаш;

алоқадор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар мониторинги натижалари маълумотларини йиғишнинг замонавий ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

атроф муҳитнинг ҳолати ва юз бериши мумкин бўлган экологик таҳдидлар тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида республиканинг электрон экологик харитасини яратиш;

аэродинамик диаметри 10 микрондан ошмайдиган (PM10), шу жумладан аэродинамик диаметри 2,5 микрондан ошмайдиган (PM2,5) ўлчанган қаттиқ заррачалар билан атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини мониторинг билан қамраб олинишини таъминлаш;

атроф муҳит объектлари ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш ва табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш самарадорлиги мезонларини ишлаб чиқиш;

давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва аҳолини атроф муҳит ҳолати тўғрисида ишончли ахборот билан таъминлаш;

атроф муҳитни муҳофаза қилишни илмий жиҳатдан таъминлаш соҳасида:

илмий-техник ахборот билан алмашиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

илмий ғояларни табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ускуналарнинг аниқ саноат намуналарига айлантирилишини таъминловчи механизмни яратиш ҳамда уларни технологик жараёнга татбиқ этиш;

экологик тоза ва ресурс тежайдиган технологиялар, ишлаб чиқаришлар, хом ашё, материаллари, маҳсулот ва ускуналарнинг турлари ишлаб чиқилишини таъминлаш;

юз бериши мумкин бўлган глобал ва минтақавий иқлим ўзгаришларига нисбатан табиат тизимлари ва хўжалик фаолияти секторларининг заифлиги тадқиқ этилишини таъминлаш, экологик хавф-хатарларни аниқлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

тирик организмларнинг ёт ва генетик ўзгартирилган турлари тарқалишини таҳлил этишни таъминлаш ва мазкур жараёнларни назорат қилиш, уларнинг салбий оқибатлари даражасини пасайтириш бўйича тегишли усулларни ишлаб чиқиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тўпланган билимларни тизимлаштириш ва бу борадаги илмий тадқиқотлар мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;

сув истеъмоли бўйича янги меъёрлар, сув таъминоти ва ичимлик сув манбалари сифати нормативларининг илмий-методик асослантирилишини таъминлаш;

ҳудудларни экологик районлаштириш методологиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, саломатлик учун энг хавфли ҳудудларни аниқлаш учун сув ҳавзалари ва ичимлик сувининг ифлосланиш даражасини баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, шунингдек, экологик таълимнинг узлуксиз тизимини яратиш соҳасида:

атроф муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузаларни мунтазам тайёрлаш ва чоп этиш;

экологик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилишда жамоатчиликнинг албатта иштирок этишини таъминлашнинг самарали механизмни яратиш;

давлат экологик экспертизаси ўтказилгунга қадар атроф муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифаларга мансуб (юқори ва ўртача хавф-хатар) фаолият турларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳалари юзасидан жамоатчилик эшитишларини ва жамоат экологик экспертизасини ўтказиш механизмини яратиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш жамоат инспекторлари институтининг такомиллаштирилишини таъминлаш;

барча даражалардаги таълим ўқув дастурларига экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалаларини киритиш орқали узлуксиз экологик таълим тизимини такомиллаштириш;

таълим тизимининг барча даражалари учун экология соҳасида мутахассислар тайёрлашни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.

VI боб. Кутилаётган натижалар

Концепциянинг амалга оширилиши натижасида 2030 йилда;

Орол денгизининг қуриган тубининг Ўзбекистондаги қисмида ўрмонзорлар майдонини унинг жами ҳудудига нисбатан 60 фоизгача етказиш;

қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини йўқотишни 10 фоизга камайтириш;

қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини (солиштирма гектарга нисбатан) 15 фоизга камайтириш;

оқава сувларини тозалаш самарадорлигини 80 фоизгача ошириш;

атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини 10 фоизга камайтириш;

транспорт воситаларининг 80 фоизини газ-баллон ёқилғиси ва электр энергиясида ишлашга ўтказиш;

ўрмонзорлар билан қопланган ўрмон фонди ҳудудини 4,5 млн гектаргача кенгайтириш;

IV тоифадаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонини 12 фоизгача кенгайтириш;

Қизил китобга киритилган ва питомникларда парвариш қилинган чиройли тувалоқларни табиатга қўйиб юборишни йилига 4000 гача кўпайтириш;

аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари билан 100 фоиз қамраб олиш;

ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 65 фоизгача кўпайтириш;

алоҳида хусусиятга эга чиқиндилар (таркибида симоб бўлган чиқиндилар, автошиналар, аккумуляторлар, ишлатиб бўлинган мойлар, қадоқлар чиқиндилари ва бошқалар)ни қайта ишлаш ҳажмини 30 фоизгача кўпайтириш кутилмоқда.

VII боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари

Концепция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уч йиллик «йўл хариталари»ни қабул қилиш орқали амалга оширилади. Улар асосида тегишли вазирлик ҳамда идоралар томонидан тасдиқланадиган идоравий дастурлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланадиган ҳудудий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясига
ИЛОВА

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси доирасидаги

Мақсадли вазифалар

Т/р

Кўрсаткичлар

Масъул ижрочилар

I. Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш

1.

Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган тубида ўрмонзор майдонларини кенгайтириш. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат экология қўмитаси, мутасадди вазирликлар ва идоралар
2. Нукус, Урганч, Хива шаҳарлари атрофида маҳаллий турдаги дарахт-буталардан иборат «яшил белбоғ»лар барпо этиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги

II. Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш

3.

Тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини сақлаш ва ошириш учун қисқа-ротация ва пахта-беда алмашлаб экишни кенг жорий этишни таъминлаш. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
4. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда органик қишлоқ хўжалиги усулларини жорий этиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

5.

Бузилган ерларни қайта тиклаш ва рекультивация қилишни таъминлаш. Хўжалик юритувчи субъектлар, Давлат экология қўмитаси, Давергеодезкадастр, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
6. Коллектор-дренаж тармоғининг реконструкция қилиниши ва қайта тикланишини таъминлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

III. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш

7.

Сув ресурслари йўқотишларини қисқартириш. Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
8. Қишлоқ хўжалигида солиштирма гектарга нисбатан сув истеъмолини қисқартириш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

9.

Томчилатиб суғориш ва сувни тежовчи бошқа технологияларга ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини кенгайтириш. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
10. Оқава сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, хўжалик юритувчи субъектлар

11.

Саноатда сув таъминотининг айланма цикли амалиётини кенгайтириш. Хўжалик юритувчи субъектлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
12. Республика аҳолисини марказлаштирилган канализация тизими билан қамраб олиш қамровини ошириш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш

13.

Атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш. Хўжалик юритувчи субъектлар
14. Жамоат транспортини газ-баллон ёқилғиси ва электр энергиясида ишлашга ўтказиш.

Транспорт вазирлиги, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Амалдаги ишлаб чиқариш қувватларининг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларни қўллаш.

Хўжалик юритувчи субъектлар, Давлат экология қўмитаси

16.

Электр энергияси ишлаб чиқарадиган қувватларнинг умумий таркибида қайта тикланадиган муқобил манбалар (қуёш ва шамол энергияси) улушини кўпайтириш.

Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш

17.

I — V тоифадаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш.

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

18.

Табиий муҳитдан қизилмия, коврак, ковул ва бошқа турдаги доривор, озуқабоп ва техник ўсимликларни олишни қисқартириш. Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
19. Қизил китобга киритилган, питомникларда етиштирилган чиройли тувалоқларни табиатга қўйиб юборишни кўпайтириш.

Давлат экология қўмитаси

20.

Янги ташкил этиладиган қўриқланадиган табиий ҳудудларда жайронларнинг янги популяцияларини ташкил этиш. Давлат экология қўмитаси
21. Ўрмонлар билан қопланган ўрмон фонди ҳудудини кўпайтириш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

VI. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимни такомиллаштириш

22.

Аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати билан қамраб олиш. Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
23. Ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш.

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар

24.

Тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш тизимини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар Кутилаётган натижалар

I. Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар

1.

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш. Орол денгизи қуриган туби Ўзбекистондаги ҳудудининг 30 фоизида маҳаллий дарахт ва бута ўсимликлари билан ўрмонзорлар барпо этиш чораларини кўриш. 2021 йил1 декабрь Давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилаётган қум ҳажмининг камайиши, биохилма-хилликнинг қайта тикланиши, туризм салоҳиятининг ошиши.
2. Республиканинг вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари атрофида «яшил белбоғ»лар яратиш. Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида маҳаллий дарахт ва бута ўсимликларидан «яшил белбоғ» лар яратиш. 2021 йил1 декабрь Маҳаллий бюджетлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ФВВ, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси

Ҳудуднинг йирик шаҳарларида атмосфера ҳавосини яхшилаш ва қулай экологик вазият ҳосил қилиниши.

II. Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар

3.

Ер ресурсларининг ифлосланиш даражасини камайтириш.

Ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланилиши тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрини қайта кўриб чиқиш. 2020 йил1 январь Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давергеодезкадастр, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Фанлар академияси

Ер ресурсларининг сифат бўйича ҳолати яхшиланиши.

2018 йилда қўлланилган минерал ўғитлар ҳажмининг камида 10 фоизини 2021 йилгача босқичма-босқич органик ўғитлар билан алмаштириш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашишнинг биологик усулларини кенг жорий этиш чораларини кўриш. 2021 йил1 декабрь
Органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 2020 йил1 декабрь Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон экологик партияси
4. Ер ресурслари деградация суръатларини камайтириш бўйича олдини олувчи чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Қуйидагиларни ўз ичига олган комплекс ўрмон-мелиоратив, агротехник ва мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

қирғоқни мустаҳкамловчи ва иҳота дарахтзорлари тизимини барпо этиш;

тоғ ёнбағирларида супа олиш ҳамда ўрмон ва мевали дарахтзорлар ҳосил қилиш;

тупроқнинг унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш мақсадида қисқа-ротацион ва пахта-беда алмашлаб экишнинг кенг қўлланилишини таъминлаш;

бузилган ерларни қайта тиклаш ва рекультивация қилиш ҳамда уларнинг камида 5 фоизи тикланишини таъминлаш;

ерларни мелиоратив яхшилаш мақсадида коллектор-дренаж тармоқларининг камида 20 фоизи реконструкция қилиниши ва қайта тикланишини, шунингдек, янги сув омборлари қурилишини таъминлаш.

2020 йил1 март Давлат (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида) ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари Давергеодезкадастр, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси Агротехник комплекснинг атроф табиий муҳитга салбий таъсири камайиши.
III. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар
5. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Қуйидагиларга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

сувни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш;

сув ресурсларини йўқотишни 2 фоизга камайтириш;

энг аввало қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни томчилаб суғоришга ўтказиш ва уларнинг майдонини 4 фоизга етказиш ҳисобига қишлоқ хўжалигидаги сув истеъмолини 2 фоизга камайтириш;

саноат корхоналарини тозалаш иншоотлари билан жиҳозлашни рағбатлантириш;

республикадаги канализация тозалаш иншоотларини тубдан модернизация қилиш чораларини кўриш;

саноатда сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва унинг умумий сув истеъмоли ҳажмини 10 фоизгача етказиш;

республика аҳолисининг 20 фоизини канализация тизими билан қамраб олинишини таъминлаш.

2021 йил1 декабрь Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси Сув йўқотишни камайтириш ҳисобига сув ресурсларидан оқилона фойдаланилиши.
IV. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар
6. Жойларда Концепциянинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга доир қисми бажарилишини таъминлаш. Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги идоравий уч йиллик ҳаракат режаларига тузатишлар киритиш, янгиларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш: 2020 йил1 январь Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари Манфаатдор вазирликлар, идоралар, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Атмосфера ҳавосига стационар ва ҳаракатдаги манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқиш ҳажмларининг камайиши.
стационар ифлосланиш манбаларидан атмосфера ҳавосига ташланадиган чиқиндиларни 2018 йилдагига нисбатан 3 фоизга камайтириш;
янгидан фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш қувватларидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларда камида 99, 5 фоизлик самарадорликка эга чанг-газ тутгичлар қўлланилишини таъминлаш;
фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларнинг камида 30 фоизида 95 фоиздан паст бўлмаган самарадорликка эга чанг-газ тутгичлар қўлланилишини таъминлаш.
Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

транспорт ва пиёдалар оқимининг кесишмалари сонини камайтириш, магистраллардаги юклама даражасини пасайтириш, транспорт оқими таркибини, тезлик режимини, тартибга солиш циклини оптималлаштириш, йўловчи ташиш транспорти учун алоҳида йўл қатори очиш, алоҳида велосипед йўлакчаларини ташкил қилиш ҳисобига йўл ҳаракатини тўғри ташкил этишни таъминлаш;

жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш.

2020 йил1 январь Маҳаллий бюджет, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари, халқаро молиявий ташкилотлар, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг грантлари
7. Электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни ташлаш бўйича солиштирма меъёрларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Халқаро меъёрлар ва стандартларни ўрганиш. 2019 йил1 декабрь Алоқадор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари Энергетика вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича солиштирма меъёрларнинг халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиши.
Техник тартибга солиш соҳасида тегишли таҳлилий материаллар ва меъёрий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. 2020 йил1 июнь
Техник тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатни келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил1 декабрь
Техник тартибга солиш соҳасида қабул қилинган меъёрий ҳужжатни ҳисобга олган ҳолда энергетика комплекси корхоналарини модернизация қилиш дастурларига тузатишлар киритиш. 2021 йил1 июнь
V. Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар
8. Ўрмон дарахтлари майдони ва зичлигини ошириш, шунингдек, уларнинг сифатини яхшилаш. Қуйидагилар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

қурғоқ (арид иқлимли) минтақаларда ўрмонларни қайта тиклаш ва ўрмонзорлар барпо этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;

республиканинг ўрмонлари атласини яратиш мақсадида ўрмон фондини хатловдан ўтказиш;

ўрмон дарахтзорларини, шу жумладан ноқонуний кесиш, ёнғинлар ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишни яхшилаш;

дарахтзорлар билан қопланган ўрмон фонди майдонини 3, 3 миллион гектарга етказиш ва бунда мажбурий равишда ўтказилган дарахтлар сифати ҳамда турлар хилма-хиллигини маҳаллий дарахт ва бута навлари ёрдамида ошириш;

асосан биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз усуллардан фойдаланган ҳолда зараркунандалар ва касалликларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

масофавий усуллар асосида ўрмонларни мониторинг қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш;

ўрмон фондининг сифат таркибини яхшилаш ҳамда унинг ўрмон зараркунандалари ва касалликларига қарши чидамлилигини ошириш мақсадида илмий ва селекция ишларини такомиллаштириш.

2021 йил1 декабрь Давлат (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида) ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси Республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини камайтириш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш ва қайта тиклаш.
9. Қўриқланадиган табиий ҳудудлар (кейинги ўринларда — ҚТҲ) тармоғини кенгайтириш ва ривожлантириш. I — V тоифадаги ҚТҲ майдонларини республика ҳудудининг 7 фоизигача етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 2021 йил1 декабрь Давлат ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари. Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фанлар академияси

Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция тавсияларининг республика томонидан бажарилиши, ҚТҲларни бошқариш самарадорлигининг ошиши.
10. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, ҚТҲнинг давлат кадастрини юритиш ва уларни мониторинг қилиш жараёнига ахборот технологияларини жорий қилиш. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, ҚТҲни муҳофаза қилиш ва тўғри фойдаланиш мақсадида уларнинг давлат кадастри ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда замонавий ахборот технологиялари асосида мониторинг қилишни таъминлаш. 2021 йил1 декабрь Давлат ва маҳаллий бюджетлар, вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари. Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, ҚТҲнинг давлат кадастрини юритиш ва уларни мониторинг қилишнинг такомиллаштирилиши.
11. Биологик хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2020 йил1 январь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси Аутентик (асл) биохилма-хилликни, шу жумладан ҳайвонот ва набототнинг индемик турларини сақлаш ва қайта тиклаш, шунингдек, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишнинг таъминланиши.
Қуйидагилар бўйича чора-тадбирларнинг ягона тизимини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш: 2020 йил1 июнь
давлат органларининг биологик хавфсизлик соҳасидаги ваколатларини белгилаш;
биологик хавфсизликни кучайтириш;
табиий туркумлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши мумкин бўлган бегона турларни олиб кириш ва тарқатиш устидан назорат қилиш;

таркибида жонли модификациялаштирилган организмлар ва генетик модификациялаштирилган организмлар бўлган организмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш устидан назорат қилиш..

Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2020 йил1 сентябрь
Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 2020 йил1 октябрь
12. Биологик хилма-хилликни сақлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш. Қуйидагилар бўйича қонуний чоралар кўриш:

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини қўриқлашни кучайтириш, шунингдек, улардан фойдаланишни назорат қилиш;

питомникларда ўстирилган биологик хилма-хиллик объектларидан фойдаланишни рағбатлантирувчи солиқ ва божлар тизимини яратиш ҳамда уларни табиий муҳитдан тортиб олиш ҳажмларини қисқартириш.

2021 йил1 декабрь Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Табиий муҳитдан тортиб олишни камайтириш ҳисобига биохилма-хилликни сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш.
13. Ўсимлик дунёси объектларини сақлаш ва қайта тиклаш чора-тадбирлари. Доривор, озуқа ва техник ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсувчи турлари табиий захираларини хатловдан ўтказиш. 2020 йил1 июнь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси Доривор, озуқа ва техник ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсувчи турлари захираларини аниқлаш, ўсимликлар дунёсининг айрим объектларини ёввойи табиатдан тортиб олиш ҳажмларини камайтириш.
Қизилмия, каврак, қовул ҳамда бошқа турдаги доривор, озуқа ва техник ўсимликларни етиштириш бўйича плантациялар ташкил қилиш ва шу йўл билан ушбу турларни табиатдан тортиб олиш даражасини 2018 йилдагига нисбатан 20 фоизга камайтириш. 2021 йил1 декабрь Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси
14. Ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш ва қайта тиклаш чора-тадбирлари. Ҳайвонот дунёсининг йўқолиб кетиш арафасида турган объектларини кўпайтириш бўйича мавжуд питомникларни кенгайтириш ва янгиларини ташкил қилиш. 2021 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси Ҳайвонот дунёси объектларининг табиатда кўпайишини ошириш ва ёввойи табиатдан тортиб олиш ҳажмларини камайтириш.
Питомникларда етиштирилган, Қизил китобга киритилган тувалоқларни табиатга қўйиб юбориш миқдорини йилига 2000 тагача кўпайтириш. 2021 йил1 декабрь Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари
Бухородаги «Жайрон» ихтисослаштирилган питомнигидаги жайронлар бош сонини 850 тага етказиш чораларини кўриш. 2021 йил1 декабрь Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари
VI. Чиқиндилар билан боғлиқ ишлар тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар
15. Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2020 йил1 январь Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, �оғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси алоқадор вазирликлар ва идоралар Барча турдаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг самарали ишлаши учун ҳуқуқий асослар яратиш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш:

чиқиндиларни таснифлашнинг бешта хавфлилик синфи ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимёвий-физик хоссалари асосида таснифлаш тизимини жорий қилиш;

имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш;

тоғ-кон қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;

саноат чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва уларни кўмиш ҳажмларини камайтириш учун табиатдан фойдаланишдаги иқтисодий механизмларнинг рағбатлантирувчи ролини такомиллаштириш;

саноат объектларидаги хавфли чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, симобли лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш тизимини ташкил қилиш..

2020 йил1 июнь
Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2020 йил1 сентябрь
Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 2020 йил1 октябрь
16. Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллашти-риш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини ижро этиш. белгиланган муддатларда Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг самарали тизимини яратиш.
17. Хавфли чиқиндиларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш. Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясининг талабларини бажариш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 2020 йил1 декабрь Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Давлат экология қўмитаси, ИТСВ, ТИВ Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ва қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришда фойдаланишга яроқсиз бўлган кимёвий воситаларни йўқ қилиш ёки хавфсиз равишда чиқариб ташлаш ҳисобига атроф табиий муҳитга ва аҳоли саломатлигига хавф-хатарларни камайтириш.
Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясининг талабларини бажариш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш. Белгиланган муддатларда Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари Давлат экология қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» АЖ, ИТСВ, ТИВ, Молия вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришда фойдаланишга яроқсиз бўлган кимёвий воситаларни босқичма-босқич йўқ қилиш ёки экологик жиҳатдан хавфсиз равишда чиқариб ташлашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2021 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ИТСВ, ТИВ,
Заҳарли кимёвий маҳсулотлар ва бошқа токсик моддаларни кўмишга мўлжалланган махсус полигонларни консервация қилиш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш. 2021 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида) Молия вазирлиги«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги
«Чоркесар» объектини тўлиқ рекультивация ва экологик реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 2021 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида) Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги
«Янгиобод» объектини тўлиқ рекультивация ва экологик реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 2021 йил1 декабрь Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, кредит маблағлари «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, ИТСВ
VII. Иқтисодиётни экологиялаштириш ва табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари
18. Иқтисодиётнинг барча секторларида экологик жиҳатлар ҳисобга олинишини таъминлаш. Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурий ҳужжатлари, концепциялари ва стратегияларини, шу жумладан уларни стратегик жиҳатдан экологик баҳолаш, шунингдек, экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида лойиҳаларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш орқали қайта кўриб чиқиш. 2021 йил1 декабрь Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат экология қўмиаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Иқтисодиёт секторларини экологик таркибий қисмни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш.
19. Иқтисодиётни жадаллик билан экологиялаштириш воситаларини яратиш. Қуйидагилар бўйича чоралар кўриш: Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Иқтисодиёт секторларини ривожлантиришни режалаштиришда экологик таркибий қисмни ҳисобга олиш орқали ифлосланиш ҳажмларини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш.
экотизимларнинг қайта тиклаш имкониятлари ва эҳтимолий сиғимини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш; 2020 йил1 июнь Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини экологик суғурталаш ва экологик аудитдан ўтказиш тизимини жорий этиш; 2020 йил1 декабрь
атроф муҳитнинг сифатини белгилаб берувчи устувор йўналишлар бўйича халқаро стандартларга (БМТнинг ЕИК, ЕИ ва бошқалар) ўтиш. 2021 йил1 декабрь Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари
20. Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллашти-риш. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2020 йил1 январь Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига инвестициялар ортиши учун шарт-шароитлар яратиш ва экологик тоза технологиялардан фойдаланишни ривожлантириш.
Миллий норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш 2020 йил1 март
Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш: 2020 йил1 декабрь
«ифлослантирувчи тўлайди» тамойилини тўлиқ рўёбга чиқариб, ташланган чиқиндилар ва ташламалар учун тўлов миқдорларини уларнинг ҳажми ҳамда атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги учун хавфига боғлиқ бўлишини таъминлаш;
назорат остидаги ифлослантирувчи моддалар сонини ЕИ стандартлари асосида оптималлаштирган ҳолда чиқинди ва ташламалар устидан самарали назорат механизмини жорий этиш;

иқтисодиётни хом ашё экспорт қилишдан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлашга ўтказишни рағбатлантирувчи солиқ ва тариф сиёсатини шакллантириш ҳамда олиб бориш;

экологик нейтрал технологиялар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш ва олиб киришни рағбатлантирувчи солиқлар ва божлар тизимини яратиш;

хўжалик фаолияти натижасида атроф муҳитга етказилган зарарни ҳисоблашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

қайта тикланувчи ва ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган электр энергиясини тармоққа етказиб бериш бўйича махсус харид тарифини («яшил тариф») жорий этиш;

саноат чиқиндиларини такрорий ишлатиш ва иккиламчи қайта ишлашни рағбатлантирувчи бозор механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2021 йил1 апрель
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил1 июнь
VIII. Экологик назоратни ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари
21. Ишлаб чиқариш устидан экологик назорат тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

ишлаб чиқариш устидан экологик назоратни амалга оширишда мақсадлар, вазифалар, фаолиятнинг асосий йўналишлари ва жавобгарлик чораларининг долзарблигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш устидан экологик назоратнинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисликлар, ўқув режалари ва мутахассислар тайёрлаш дастурларининг долзарблигини таъминлаш, шу жумладан илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

атроф муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи (юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатар) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экологик хизматлар ташкил этилиши амалиётини жорий этиш ва бунда мажбурий равишда мутахассисларнинг малакасини мунтазам ошириш.

2020 йил1 сентябрь Давлат экология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, алоқадор вазирликлар ва идоралар Ишлаб чиқариш устидан экологик назорат бўйича самарали ишловчи замонавий тизимнинг яратилиши.
22. Атроф муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи фаолият турини амалга оширувчи (юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатар) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда экологик талаблар ва меъёрларни бажариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тегишли объектларда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш. Ташкилий чоралар Ҳар йили 25 январга қадар Хўжалик юритувчи субъектлар,

Давлат экология қўмитаси

Хўжалик фаолиятининг экологик талаблар ва меъёрларга мувофиқлигини таъминлаш.
23. Экологик экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2020 йил1 декабрь Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Экологик экспертизадан ўтказишнинг самарали, замонавий ва шаффоф тизимини яратиш.
Миллий норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш. 2020 йил1 сентябрь
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири ҳамда экологик экспертиза ўтказишни тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик хавфлилик тоифасини халқаро стандартлар асосида белгилашнинг шафоф тизимини яратиш;

«энг яхши арзон технологиялардан фойдаланиш» тамойилига ўтиш, экспертиза объектларининг таъсирини моделлаштириш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш натижаларини кўришнинг замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

экологик меъёрларни якка тартибда белгилаш усулидан тармоқ бўйича белгилаш усулига ўтиш;

ифлослантирувчи моддаларни ташлаш, чиқариш, шунингдек, экологик-хўжалик районларининг чиқитларини жойлаштиришни квоталашнинг аниқ мезонларини белгилаш;

«қувурдан чиқинди чиқиш жойи»ни назорат қилиш эмас, балки ифлослантиришни бартараф этиш ва камайтиришнинг устуворлиги;

экспертлардан кейинги назоратнинг самарали механизми;

сув, хом ашё истеъмоли ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобга олинадиган назоратнинг самарали, арзон техник усулларидан фойдаланиш механизми.

2021 йил1 март
Қонун ва тегишли қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2021 йил1 август
Қонун ва тегишли қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил1 ноябрь
24. Экологик сертификатлаш ва стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2020 йил1 январь Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Экологик сертификатлашнинг самарали, замонавий ва шаффоф тизимини яратиш.
Миллий норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш. 2020 йил1 июнь
Шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш: 2020 йил1 декабрь
экологик менежмент тизимини яратишнинг халқаро стандартларини жорий этиш;

МДҲ, ЕИ мамлакатлари ва бошқа давлатлар билан экологик сертификатлаштириш бўйича ишларни ўзаро тан олиш механизмини жорий этиш;

экологик сертификатлаштириш тизимини, шу жумладан ғилдиракли транспорт воситаларини сертификатлаштиришни такомиллаштириш;

амалдаги стандартларни ИСО ва ХЭК халқаро стандартлари билан уйғунлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2021 йил1 март
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил1 июнь
25. Атроф табиий муҳитни экологик мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. Атроф табиий муҳит устидан давлат мониторингини олиб борувчи вазирлик ва идоралар лабораторияларининг моддий-техник ва методик таъминотини тубдан яхшилаш. 2021 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, ИТСВ, ТИВ, алоқадор вазирликлар ва идоралар Атроф табиий муҳитни экологик мониторинг қилишнинг самарали, замонавий ва шаффоф тизимини яратиш.
Республика ичида атмосфера ҳавосининг ифлосланишини автоматик равишда ўлчовчи постлар тизимини яратиш. 2021 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари «Ўзгидромет» маркази, Молия вазирлиги, ИТСВ, ТИВ, Давлат экология қўмитаси
Атроф муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг 20 фоизини атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик тизимлар билан жиҳозлаш. 2021 йил1 декабрь Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари Хўжалик юритувчи субъектлар
Атроф муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг 20 фоизини сув объектлари ва ер рельефига устувор ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик тизимлар билан жиҳозлаш. 2021 йил1 декабрь Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари Хўжалик юритувчи субъектлар
26. Давлат экология қўмитаси ва унинг таркибий тузилмаларига белгиланган тартибда фуқаро авиациясининг, шу жумладан видеорегистратор билан таъминланган, учувчисиз учиш аппаратларини, олиб кириш учун рухсатнома бериш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси агентлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Давлат экология қўмитаси ва унинг тузилмавий бўлинмаларига фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса берилишини таъминласин.

Ташкилий чоралар Белгиланган муддатларда Транспорт вазирлиги, алоқадор вазирликлар ва идоралар Атроф муҳитни мониторинг қилиш сифатини ошириш.
IX. Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий таъминотини ривожлантириш
27. Фундаментал илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Қуйидаги йўналишлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш бўйича чоралар кўриш: Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Инновация вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси Экологик муаммоларни ҳал этишга илмий асосланган ёндашувни таъминлаш.
биологик хилма-хилликни сақлаш муаммоларини ва биологик хавфсизликнинг илмий асосларини ўрганиш; 2020 йил1 январь
табиий тизимлар ва хўжалик фаолияти секторларининг эҳтимолий глобал ва минтақавий иқлим ўзгаришларига таъсирчанлигини тадқиқ қилиш; 2020 йил1 декабрь
экологик хавф-хатарларни аниқлашнинг илмий асослари; 2021 йил1 декабрь
атроф муҳит ҳолатидаги ўзгаришларнинг аҳоли саломатлигига таъсири. 2021 йил1 декабрь
28. Амалий илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Қуйидаги йўналишлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш бўйича чоралар кўриш: Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Инновация вазирлиги Амалий аҳамият касб этувчи экологик муаммоларни ҳал қилишга илмий асосланган ёндашувни таъминлаш.
сув истеъмолининг янги меъёрлари, сув таъминоти ва ичимлик суви манбаларининг сифат меъёрларини илмий-методик асослаш; 2020 йил1 декабрь
экологик тоза ва ресурс тежамкор технологиялар, ишлаб чиқаришлар, хом ашё, материал, маҳсулот ва ускуналар турларини ишлаб чиқиш; 2021 йил1 декабрь
ҳудудларни экологик районлаштириш методологиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, саломатлик учун энг хавфли ҳудудларни аниқлаш учун сув ҳавзалари ва ичимлик сувининг ифлосланиш даражасини баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқиш. 2021 йил1 декабрь
29. Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий таъминоти билан боғлиқ амалий ва ташкилий масалаларни ҳал этиш. Илмий ғоялар трансформациясини табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги саноат ускуналари намуналарига айлантириш ва уларни технологик жараёнга жорий этишни таъминловчи механизмни яратиш. 2020 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Инновация вазирлиги Атроф муҳитни муҳофаза қилишни илмий таъминлашнинг самарали тизимини яратиш.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тўпланган билимларнинг тизимлаштирилиши ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирилишини ташкиллаштириш. 2021 йил1 декабрь
X. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларини фаоллаштириш ва узлуксиз таълим тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар
30. Аҳолининг атроф муҳит ҳолати тўғрисида хабардорлигини ошириш. Атроф муҳит ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳолати тўғрисида миллий маърузаларни мунтазам равишда тайёрлаш ва эълон қилиш. 2021 йилдан бошлаб ҳар йили Вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Давлат экология қўмитаси Аҳолининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш.
31. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларини фаоллаштириш. Жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи норматив ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

экологик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда жамоатчилик иштироки шартлигини таъминловчи самарали механизмни яратиш;

атроф муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи (юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатар) қайд қилинган фаолият турларида давлат экологик экспертизасини ўтказишдан олдин уларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳалари бўйича жамоатчилик эшитишларини ва жамоат экологик экспертизасини ўтказиш механизмини яратиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш жамоат инспекторлари институтини такомиллаштиришни таъминлаш.

2021 йил1 декабрь Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга фуқаролик жамиятининг жалб этилишини таъминлаш.
32. Экологик таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. Жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи норматив ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш масалаларини таълимнинг барча босқичидаги ўқув дастурларига жорий этиш;

экологик муаммоларни ва табиатдан тўғри фойдаланиш заруратини янада чуқур англаб етишга ёрдам берувчи экология бўйича янги умумтаълим ва махсус ўқув режалари (дастурлари)ни жорий этиш ва мавжудларини яхшилаш;

таълим тизимининг барча босқичлари учун экология соҳасида мутахассислар тайёрлашни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги узлуксиз таълим жараёнида иштирок этувчи педагог кадрларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил1 декабрь Давлат бюджети (ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида), вазирликлар ва идораларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Давлат экология қўмитаси, алоқадор вазирликлар ва идоралар Аҳолининг экологик таълимини, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар салоҳиятини яхшилаш.
XI. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
33. Хорижий давлатлар билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва кенгайтириш. Хорижий давлатлар билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама шартномаларни хатловдан ўтказиш. 2019 йил1 декабрь Давлат экология қўмитаси, ТИВ Хорижий давлатларнинг кенг доираси билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун замонавий шартномавий-ҳуқуқий базани яратиш.
Хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ўрганиш. 2020 йил1 март
Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда хорижий давлатлар билан икки томонлама битимларга ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, келишиш ва белгиланган тартибда киритиш:

трансчегаравий қўриқланадиган табиий ҳудудлар ташкил қилиш;

трансчегаравий дарёлар ҳавзаларини бошқариш, биохилма-хилликни сақлаш ва тартибга солиш;

трансчегаравий ифлосланишни мониторинг қилиш ва атроф муҳитнинг ҳолати тўғрисида ахборот алмашиш.

2020 йил1 декабрь
Хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиш. 2020 йил1 декабрь
34. Халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва кенгайтириш. Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш. 2019 йил1 декабрь Давлат экология қўмитаси, ИТСВ, ТИВ Халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг кенг доираси билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун замонавий шартномавий-ҳуқуқий базани яратиш.
Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани ўрганиб чиқиш. 2020 йил1 март
Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий базага ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, келишиш ва белгиланган тартибда киритиш, шунингдек, Давлат экология қўмитаси билан халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиш. 2020 йил1 декабрь
35. Миллий қонунчиликни Ўзбекистон Республикасининг «Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил22 май) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳолатга келтириш мақсадида уни такомиллаштириш). Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2019 йил1 декабрь Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси олган мажбуриятларни бажаришнинг самарали механизмини яратиш.
36. Минамата конвенциясига (Кумамото шаҳри, Япония, 2013 йил10 октябрь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш. Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. 2019 йил1 декабрь Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикасининг Минамата конвенциясига қўшилиши орқали ривожланган давлатларнинг халқаро тажрибаси асосида симоб ҳамда таркибида симоб бўлган моддалар ва товарлар айланмасини бошқариш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни такомиллаштириш имкониятини кўриб чиқиш.
37. Монреаль протоколи талабларига риоя қилиш мақсадида Озон қатламини бузувчи жисмлардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастурнинг янги таҳририни ҳамда уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. «Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил1 май Халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг маблағлари Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Монреаль протоколи доирасидаги Ўзбекистон Республикаси олган мажбуриятларни бажаришнинг самарали механизмини яратиш.
38. Париж битимини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини қабул қилиш. Париж битимини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил1 июнь «Ўзгидромет» маркази, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Париж битими доирасида Ўзбекистон Республикаси олган мажбуриятларни бажаришнинг асосий йўлларини белгилаш.
39. Халқаро савдода алоҳида хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан асослантирилган дастлабки келишув тартиб-таомили тўғрисидаги Роттердам конвенциясига (Роттердам шаҳри, Нидерландия, 1998 йил10 сентябрь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш. Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. 2021 йил1 июнь Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикасининг Роттердам конвенциясига қўшилиши орқали ривожланган давлатларнинг халқаро тажрибаси асосида алоҳида кимёвий моддалар ва пестицидларни бошқариш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни такомиллаштириш имкониятини кўриб чиқиш.
40. Ўзбекистон Республикасининг Монреаль протоколига Кигали тузатишларига (Кигали шаҳри, Руанда, 2016 йил15 октябрь) қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш. Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. 2020 йил1 декабрь Халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг маблағлари Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ, Ўзбекистон экологик партияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикасининг Монреаль протоколига Кигали тузатишларига қўшилиши орқали гидрофторуглеродларни босқичма-босқич муомаладан чиқариш имкониятини кўриб чиқиш.
41. Атроф муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил25 июнь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш. Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. 2021 йил1 декабрь Халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг маблағлари Давлат экология қўмитаси, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикасининг Орхус конвенциясига қўшилиши орқали инсоннинг ўз саломатлиги ва фаровонлиги учун қулай атроф муҳитга эга бўлиш, атроф муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида �амоатчиликнинг ахборот олиш, иштирок этиш ва одил судловга эришиш ҳуқуқини таъминлаш тизимини такомиллаштириш имкониятини кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг рус тилидаги матнига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 3. Мониторинг источников загрязнения атмосферного воздуха, почв, сточных и поверхностных вод, а также объектовразмещения отходов на объектах, утвержденных Государственным комитетом Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды. Государственный комитет Республики Узбекистан
по экологии и охране окружающей среды,

Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора при
Кабинете Министров Республики Узбекистан

1 день »
  1. 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 21. Проведение оперативных контрольных мероприятий при выявлении и пресечении случаев:

несоблюдения требований по охране атмосферного воздуха при складировании или сжигании в открытом пламени горючих веществ и строительных материалов;

плавления битума без применения специальных технических устройств, сжигания стерни, опавших листьев и веток деревьев либо других растительных остатков на полях и в населенных пунктах;

сверхнормативного или несанкционированного сброса сточных вод на рельеф местности или в открытые водоемы, а также в систему коммунальной канализации;

забора воды из природных (естественных) водных объектов без разрешения на специальное водопользование или водопотребление;

незаконной рубки деревьев, сбора и заготовки или уничтожения дикорастущих растений, охоты или добывания диких животных (в том числе рыбы);

несоблюдения требований законодательства в области обращения с отходами;

несоблюдения требований законодательства при проведении работ по расчистке русел и водоохранных зон рек, саев, ручьев и озер, а также укреплению их берегов.

Государственный комитет Республики Узбекистан
по экологии и охране окружающей среды
1 день ».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 06/19/5863/3979-сон)